Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Сержи Роберто чемпионлар лигасининг 2-турида “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтадиган учрашувни ўтказиб юборади.
Роберто “Атлетик” билан бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олганди. Ташҳислардан сўнг, испаниялик футболчи болдиридан жароҳатлангани маълум бўлди. Унинг жароҳатидан қачон тикланиши ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, “Тоттенхэм” – “Барселона” учрашуви 4 октябрь куни бўлиб ўтади.