6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.
МОҚ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу мусобақада Ўзбекистон делегацияси таркибида 37 нафар ёшларимиз спортнинг 16 тури бўйича баҳсларда иштирок этади.
Аргентинада делегация байроқдори вазифасини эркин курашчи Муҳаммадрасул Раҳимов бажаради.
Делегациянинг асосий қисми 4 октябрь куни тунда пойтахтимиздан Буэнос-Айресга жўнаб кетади.