Голландия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луи ван Гал “Бавария”нинг ички ҳолати ҳақида фикр билдирди.
Ван Гал Европа чемпионлар лигасининг 2-турида “Бавария” ва “Аякс” учрашувида теле эксперт бўлди. Журналистлар Голландиялик мутахассисдан мюнхенликларнинг инқирози ҳақида сўрашганида у қуйидагича жавоб берди.
“Аякс” жуда яхши ўйнади, улар ғалаба қозониши керак эди. “Бавария” унчалик ўзини кўрсата олмади. Инқироз? Сиз буни мендан эмас, Ули Хенессдан сўранг”, - дея жавоб қайтарди голландиялик мутахассис.
Хабарингиз бор, мюнхенликлар сўнгги 3 та ўйинда ғалаба қозонолмаяпти.