Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар келажаги борасидаги саволга жавоб берди.
“Агар жамоа янги шартнома таклиф қилса, муҳокама қилишга тайёрман. Лекин бу ҳақида аниқ факт айта олмайман.
Баъзан мен кетишни орзу қиламан. Баъзида эса қолишни истайман. Мен ҳозир 27 ёшдаман январда 28га тўламан. Гап менинг келажагим ҳақида кетяпти.
“Реал” – дунёнинг энг яхши клуби. Мен ёшлигимдан у ерда ўйнашни хоҳлаганман.Бу мавзуни ҳар куни кўтарилишини хоҳламайман. Яқин вақт ичида ҳаммаси ҳал бўлади”, дейди Азар.