Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Қирғизистонда “Фарғона водийси кубоги” старт олди, “Нефтчи” илк ўйинда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

9-11 октябрь кунлари Қирғизистон Республикасининг Баткен шаҳрида қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни спорт орқали янада мустаҳкамлаш мақсадида илк марта “Фарғона водийси кубоги” бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Мусобақада Тожикистоннинг “Хўжанд”, Қирғизистоннинг “Олой” ва Баткен вилояти терма жамоаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг “Нефтчи” клублари иштирок этишмоқда. Бугун “Фарғона водийси кубоги” старт олди.

Унда иштирок этаётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси илк ўйинини Баткен вилояти терма жамоасига қарши ўтказди. Қизиқарли кечган беллашувда “Нефтчи” рақибни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 

Баткен – “Нефтчи” – 1:7

Бош ҳакам: Т. Токтобоев.

Голлар: Раззоқов (46) – Бобур Юлдашев (28, 39), Андрей Сидоров (30), Абдураҳмон Абдулхақов (33), Ислом Тошпўлатов (71), Достон Абдурахмонов (83), Жамшид Қобулов (89).

 

Таъкидлаш жоизки, мусобақада асосий жамоалар билан биргаликда шунингдек, ушбу клубларнинг 12 ёшгача бўлган тарбияланувчилари ҳам ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Илк ўйинда фарғоналик ёш футболчилар Баткен (U-12) жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Эртага “Нефтчи” Қирғизистоннинг “Олой” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:19, 09.10.2018.
Ўқилди: 2644 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.