Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Даврон Файзиев: «Эркинжон Турдимовнинг «Динамо»ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди»

Баҳо:
+ | -

“Динамо” - “Орол” (3:0) учрашувидан кейин “Динамо” жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсада, футболчилар кўрсатган ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим, дейишим қийин. Негадир, ўз майдонимизда ўйин жиҳатдан ташаббусга эга бўлаётган бўлсакда, жамоа сафардагидан нисбатан оғирроқ ўйин намойиш этмоқда. Шу жиҳати менга ёқмаяпти.

- Жамоа футболчиларидан айнан нимани кутаяпсиз?

- Мен ҳар ўйинда майдонда жанг қиладиган, шижоатли ва курашувчи жамоани кўрмоқчиман. Ҳозиргача оладиган бўлсак, уйимизда фақат “Машъал”га қарши кўрсатган, 2:0 ҳисобида ютган ўйинимиздан қониқдим. Сафарда жамоа яхшироқ ўйнаётган бўлса, уйда мен кутган ўйинни ҳар доим ҳам кўрсата олмаяпмиз. Менга ҳар ўйинда рақиб хоҳ охирги ўринда бўладими, хоҳ пешқадам жамоа бўладими уларга қарши майдонда жанг қиладиган футболчилар ва ўйин керак. Ҳозирда эса рақибларга қарши жамоанинг руҳий тайёргарлиги турли хил бўлмоқда. Жамоа исталган ўйинда жанговар кайфиятда тушиши шарт. Шу боис футболчилардан энг аввало шижоат, кураш ва тезликни талаб қиламан.

- “Орол” сўнги турда “Машъал” устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу ҳам жамоани ўйинга тайёрлашда таъсир қилгандир?

- Чинданам, “Орол” жамоаси сўнгги поғонада бораётган бўлсада, рақибларига жиддий қаршилик кўрсата олади. Шу боис йигитларимизга бу рақибга қарши баҳс қийин бўлишини уқтиргандим. Бугунги ўйинни кўрмай, фақат 3:0 натижани эшитган мухлислар “Динамо” осон ғалабани қўлга киритди деб ўйлаши мумкин, аммо бугун жамоага 3 очкони қўлга киритиш осон бўлгани йўқ.

- Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг “Динамо” билан учрашуви ва жамоани ўз назоратига олгани ҳам футболчиларга қандайдир руҳий кўмак бераяптими?

- Шубҳасиз! Эркинжон Оқбўтаевични бутун Ўзбекистон футбол жонкуяри сифатида билиши бежизга эмас. Бундай раҳбар билан фақат юқори натижаларни кўзлаяпмиз. Вилоят ҳокимининг биз билан учрашувда белгилаган вазифа ва мақсадлари бизга ҳам катта масъулият юклайди. Хусусан, футболчилар ҳам буни жуда яхши тушуниб туришибди. Эркинжон Турдимовнинг “Динамо”ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди. Йиғилишдан сўнг, куни кеча клуб қароргоҳида бўлиб, вазият билан тўлиқ танишдилар, учрашув давомида “Динамо” жамоаси тарихини шу даражада яхши билишлари шахсан мени ҳайратга солди. Эркинжон Оқбўтаевичнинг шонли тарихга эга “Динамо” жамоаси мавқеини яна қайта тиклаш борасидаги гаплари биз учун ҳам катта масъулият бўлади.

- Про-Лига якунигача 7 тур қолди. Жамоа энг яқин таъқибчисидан 7 очко ортда қолмоқда. Жамоанинг пешқадамлар сафига кириб олиши имконияти қай даража деб ўйлайсиз?

- Олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман – “Динамо” охиригача кураш олиб боради. Вилоятимиз ҳокими билан учрашувдан кейин жамоамиз олдига катта вазифалар қўйилди. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашишда давом этамиз.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 10:12, 12.10.2018.
Ўқилди: 2744 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.