Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Антхон Чарола Эскудеро: «Испанияда академиялар спорт шаҳарчаларига айлантирилмоқда»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигасининг ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга асосан Испания Примеросида иштирок этаётган “Эйбар” клубининг U-15 жамоаси Ўзбекистонга ўртоқлик ўйини ўтказиш учун ташриф буюргани.

Эртанги ўйин олдидан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов ва “Эйбар” U-15 жамоаси бош мураббийи Антхон Чарола Эскудеролар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Антхон Чарола Эскудеро: – Бу ташкил этилаётган ўртоқлик ўйини келажакда яна кўплаб ташкил этиладиган ўзаро ўйинлар учун дебоча бўлиб хизмат қилишига ишонаман. Қўл остимдаги жамоани мен бу йил қабул қилиб олдим.

Эртанги ўйин орқали жамоамнинг имкониятларини синовдан ўтказиб оламан. Испанияда  11 ёшгача бўлган болалар алоҳида мактабда шуғулланишади. Кейин 11 ёшдан академияда ўқиш учун уларда имконият пайдо бўлади. Академияда 7 босқичли ўқиш системаси йўлга қўйилган.

Барча босқичдан муваффақиятли ўтган футболчилар “Эйбар”нинг асосий жамоасида ҳамда бошқа профессионал клубларда ўйнаш имконига эга бўладилар. Ҳозирда “Эйбар” асосий жамоасининг 50 фоизидан ортиғи ўз тарбияланувчиларимиздан иборат. Бизда академиялар спорт шаҳарчаларига айлантирилмоқда. Бу эса қамровни янада кенгроқ олиш имкониятини беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг “Эйбар” U-15 жамоасига қарши баҳси 14 октябрь куни Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 15:00да старт олади

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:59, 13.10.2018.
Ўқилди: 4603 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик