Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ўсмирлар олимпия ўйинлари. 3 нафар боксчимиз ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Буэнос Айрес шаҳрида давом этаётган Ўсмирлар ўртасидаги олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ўзларининг муваффақиятли иштирокларини давом эттиришмоқда.

Аргентинага йўл олган 4 нафар боксчимиздан 3 нафари ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Аёллар ўртасида 51 кг. вазнда турнирга йўл олган Хурсандой Холматова дастлабки босқичда болгариялик Горяна Булстоевага қарши тўқнаш келди ва имкониятни бой берди — 0:5.

69 кг.да қатнашаётган Жаҳонгир Раҳматов дастлаб 14 октябрь мезбон боксчиси Брян Агустин Аррегига қарши рингга кўтарилганди. Ҳакамларнинг баҳоларига кўра ғолиблик аргентиналик боксчига берилди — 3:2. Кеча эса ҳамюртимиз ярим финал йўлланмаси учун яна бир жангни ўтказди (ҳар бир вазнда 6 нафардан боксчи иштирок этаётгани боис, мусобақа формати шундай). Жаҳонгир бразилиялик Кауэ Белинини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Эътиборли томони, Раҳматов ярим финалда яна Аргентина вакили Брян Агустин Арреги билан тўқнаш келади.

81 кг. вазнда мусобақага йўл олган Тимур Мержанов эронлик Сайидсажад Мусавипоийндазоий билан жанг олиб бориб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Мержанов финал йўлланмаси учун бугун россиялик Руслан Колесниковга қарши рингга кўтарилади.

56 кг. вазн тоифасида Абдумалик Халаков жазоирлик Муҳаммад Қамилий билан жанг олиб бориб, ишончли ғалабани қўлга киритди — 5:0 (30:27, 30:25, 30:27, 30:26, 29:28). Халаковнинг ярим финалдаги рақиби Мирко Жехиел Куэлло (Аргентина) бўлади.

Бокс, ярим финал
22:00. 69 кг. Брян Агустин Арреги (Аргентина) — Жаҳонгир Раҳмонов (Ўзбекистон)
22:30. 81 кг. Тимур Мержанов (Ўзбекистон) — Руслан Колесников (Россия)
02:00. 56 кг. Мирко Жехиел Куэлло (Аргентина) — Абдумалик Халаков (Ўзбекистон)

Изоҳ: Жанглар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:50, 16.10.2018.
Ўқилди: 3476 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.