15 октябрдан 16 октябрга ўтар кечаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари «Қамчиқ» довонида об-ҳавонинг кескин пасайиши, кучли шамол эсиши ва қор ёғаётганлиги сабабли чамаси 03:30 ларда транспорт воситалари ҳамда йўловчиларга ёрдам бериш мақсадида кузатув ва назорат ишлари олиб бораётган вақтида иккита Damas русумли автомашиналарнинг бузулганлиги сабабли тўхтаб қолганлигини аниқлади.
Автомашиналарда спорт мусобақаларидан Самарқандга уйга қайтаётган 9 нафар 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчиси ва 3 нафар мураббий борлиги аниқланди.