Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

3-ўйинда илк ғалаба: Эктор Купер биринчиси эмас...

Баҳо:
+ | -

Эктор Купер Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарувида дастлабки икки ўйинда ғалаба қозона олмаган биринчи мураббий эмас.

Мамлакатимиз футболи тарихида шундай натижа қайд этган дастлабки мутахассис Владимир Сальковдир. Агар термани фақатгина иккита ўйинда бошқарган Александр Иванковни ҳисобга олмасак. Сальков ҳам Купер сингари миллий жамоамиз рулида учинчи ўйинида ғалаба қозонган.

Исроил ва Арманистонга имкониятни бой берган Сальков шогирдлари Озарбайжонни мағлуб этишганди. Рақамлар ва фактлар Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА сайтидаги ўйинлар рўйхатидан олинган.

Рауф Инилеев ва Миржалол Қосимов ҳам учинчи ўйинида илк ғалабасини нишонлаган. Қосимов (54) ва Инилеев (29) Ўзбекистон термасида энг кўп ўйин ўтказган мураббийлар ҳисобланишади. Бу борада учинчи ўринда бораётган Вадим Абрамов (28 ўйин) эса ўзининг бешинчи ўйинида илк ғалабасини нишонлаган.

Шунингдек, Равшан Ҳайдаров ҳам биринчи ғалабасига бешинчи учрашувда эришган. Умуман олганда, Ҳайдаров дастлабки ғалабасини нишонлаш учун 1 йил, 3 ой, 6 кун кутишига тўғри келган.

Хуллас, термамизни энг кўп бошқарган мураббийлар рўйхатида дастлабки тўртта ўринни эгаллаб турган мутахассисларнинг ҳеч бири дастлабки ғалабасини бир ёки иккинчи ўйинида нишонламаган.

Яна бир деталга эътибор қаратамиз. Уларнинг барчалари термага Осиё кубогида устозлик қилишган, ҳаммалари камида чорак финалга чиқишган.

Биринчи бўлиб 2004 йили Ҳайдаров шундай натижа қайд этган, деб ёзмоқда ҳамкасбимиз Алишер Никимбаев ўзининг телеграмм каналида... 2007 йили Инилеев унинг кўрсаткичини такрорлаган. 2011 йили Абрамов 4-ўринни эгаллаган бўлса, 2015 йили Қосимов чорак финалгача етиб борган.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:29, 18.10.2018.
Ўқилди: 6025 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.