“Нефтчи” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров қуйидагича фикр билдирди:
- Бугун анча шаклланган жамоага қарши баҳс олиб бордик. “Қизилқум” анча вақтдан буён асосий таркиб ўзагида катта ўзгаришлар қилмасдан яхши ўйин кўрсатиб келяпти. Шундай рақибга қарши ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилганимиздан мамнунман.
Шогирдларим бугун анча дадил ўйнашди. Омад ҳам бизнинг тарафимизда бўлганини айта оламан. Мана иккинчи ўйиндирки, ўз майдонимизда 3 тадан гол киритишнинг уддасидан чиқяпмиз.
Секин-аста ҳужумчиларимиз ҳам гол ура бошлашяпти. Бундан жуда ҳам хурсандман ва бугунги ғалабани фарғоналик асл футбол шинавандаларига бағишлаймиз, - деди мураббий.