Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Эртага Фарғонада катта футбол байрами. Байрамга марҳамат!

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага 28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида катта футбол байрами бўлиб ўтади. Ўзбекистон Кубоги финалида Тошкентнинг “Пахтакор” ва Олмалиқнинг АГМК жамоалари ўзаро тўп суришади.

Ушбу финал учрашувига бўлган қизиқиш жуда катта. Водийда футболни қаттиқ севишади. Футбол учрашувлари мухлислар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетиши ҳеч кимга сир эмас. Айнан водийдаги футбол мухлисларининг қизиқишини инобатга олиб, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов 2018 йилги Кубок финалини Фарғонада ўтказиш бўйича қарор қабул қилди.

Айни пайтда финалга тайёргарлик авжида. Фарғонадаги стадион муҳим учрашув учун шай ҳолатга келтирилган.

Финал олдидан мухлислар учун таниқли хонандалар иштирокида концерт дастурлари ўтказилади. Улар иштирокидаги куй-қўшиқлар “Истиқлол” стадионига ташриф буюрадиган мухлисларнинг кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Финал ўйини давомида мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида, “Истиқлол” стадионида турли егулик ва ичимликлар савдоси ташкил этилади. Футбол мухлислари ҳақиқий футбол байрамидан баҳра олишлари учун барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу финал учрашувининг барча харажатлари ПФЛ ҳамда ПФЛнинг ҳомий ва ҳамкорлари томонидан қопланмоқда.Шу сабабли ҳам финал учрашуви чипталари мухлислар учун бепул қилиб белгиланди. Бундан кўзланган асосий мақсад стадионга кўпроқ мухлисларнинг ташриф буюришини, байрамдан барча бирдек баҳраманд бўлишини таъминлашдан иборат. 

Бугун ҳал қилувчи учрашувда майдонга тушадиган «Пахтакор» ва АГМК жамоалари Фарғонага етиб келишди.

Уларни ЎФА, ПФЛ, Вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол ассоциацияси ходимлари, ОАВ вакиллари ва мухлислар тантанли равишда кутиб олишди. Фарғонадаги футбол мухлислари ҳам финал ўйинини интизорлик билан кутишаётгани ҳеч кимга сир эмас. Стадионнинг мухлислар билан тўлиб тошиши майдонда ҳаракат қилаётган футболчиларга янада иштиёқ бағишлаши, уларни янада руҳлантириши табиий.

Эртага Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионига ташриф буюринг ва шиддатли футбол учрашувидан баҳраманд бўлинг!

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 16:27, 27.10.2018.
Ўқилди: 2159 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.