"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Хуан Мата "Арсенал" устози Унаи Эмерининг услуби ўзига ёқишини тан олди.
"Эмерининг ўзгача сифати - унинг футболчилари билан муомаласидир. У бу вақт ичида доскага 4 ёки 5 нарсани ёзади ва кейин тушунтиради. Мен бошқа мураббийларда буни кўрмаганман. Бу жумлалар асосан яхши кайфият, руҳият ва қадрият ҳақида бўлар эди. У буларни амоага сингдиришга уринади.
У жуда узоқ гапириши мумкин, ҳатто вақт ўтганини ҳам билмаслиги мумкин, аммо унинг суҳбатлари доим жадал бўлган, шундан сўнг саволлар бера бошлайди. Буларнинг ҳаммаси семинарга ўхшайди", - дейди Мата.