Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Ўзбекистон спорт делегациясининг Осиё ўйинлари ва ўсмирлар Олимпиадасидаги иштироки танқидий таҳлил қилинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

2018 йил ўзбек спорти йирик мусобақаларга бой бўлди. Ўзбекистонлик спортчилар йил давомида халқаро мусобақалардан ташқари, бир қатор муҳим комплекс ўйинларда ҳам иштирок этишди. Жумладан, Жакарта ва Палембанг шаҳарлари мезбонлик қилган Осиё ўйинлари, Буэнос-Айресда бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпиадасида спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар.

Бугун, 1 ноябрь куни Миллий олимпия қўмитасида спорт федерациялари ва ассоциациялари билан учрашув ташкил қилинди. Йиғилиш давомида спортчиларимизнинг ортда қолган комплекс мусобақалардаги иштироки таҳлил қилинди. Учрашувда Ўзбекистон Президенти админстрацияси вакиллари, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминжонов, спорт федерациялари ва ассоциациялари вакиллари, мураббийлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Албатта, юқорида қайд этилган икки йирик комплекс мусобақаларида Ўзбекистон спорт делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Спортчиларимиз ўйинлар давомида медаллар сони бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам рекордларни янгилай олдилар. Аммо, мусобақаларга қай тарзда тайёргарлик кўрилганини, спортчилар учун яратилган шароитларни инобатга оладиган бўлсак, улардан бунданда кўпроғини кутгандик.

Йиғилишда Миллий олимпия қўмитасининг Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти директори Акром Низаметдинов сўзга чиқиб, бир қатор медаль кутилган спортчиларимиз ҳақида гапирди. Ҳусусан, спорт курашлари бўйича Шавкатов, Тасмурадов, Налгиев каби спортчиларимизнинг шоҳсупадан жой олишлари кутилганди. Ҳамюртларимиз рақибларидан тактик ва жисмоний томонлама кучли бўлсаларда, имкониятни бой бериб қўйганликлари қайд этилди. Бу борада мураббийлар фикри ҳам эшитилди.

Шунингдек, эшкак эшувчиларимиз ҳам ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта олганлари йўқ. Ҳал қилувчи паллада спортчиларимиз милисекундлар ҳисобига олтин медаллардан қуруқ қолишгани, бу эса ўз навбатида ниманинг ҳисобига содир бўлгани муҳокама қилинди.

Дзюдочиларимиз билан эса рухият масаласида иш олиб бориш лозимлиги, шунингдек, терма жамоада авлодлар алмашинуви амалга оширилаётгани таъкидланди. Полвонларимиз машғулотлар вақтида ажойиб ҳаракат қиладилар. Аммо, халқаро мусобақаларда уларнинг иштирокини кўрар экансиз, ҳудди бошқа бир спортчи гиламга чиққандек тасаввур уйғонади. Бу албатта рухият билан боғлиқ масаладир. Бу биргина дзюдода учраётган муаммо эмас. Ана шуни инобатга олган ҳолда 2019 йилдан бошлаб спорт федерацияларида малакали спорт психологлари иш бошлаши айтилди.

Сузиш бўйича ўйинларда иштирок этган спортчиларимиз умуман медаль қўлга кирита олишмади. Бунга сабаб сифатида мураббийлар ишни профессионал тарзда йўлга қўя олмаётганлиги келтириб ўтилди. Режага кўра, яқин орада сузиш бўйича терма жамоамизда хориждан малакали мутахассислар иш бошлаши, бу борада музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Таэквондочиларимиз эса Осиё ўйинларида кутилганидан муваффақиятли иштирок этишди. Аммо, ишонган спортчимиз Дмитрий Шокин олтин медаль учун кечган баҳсда жаҳон рейтингида кучли элликталикка ҳам кирмайдиган эронлик рақибига мағлуб бўлганига эътибор қаратилди. Финалда у рақиби томон ҳужум уюштирмагани алоҳида қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, гимнастика, ўқ отиш, каратэ, қиличбозлик, енгил атлетика бўйича бўлиб ўтган беллашувларда ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироки ҳам таҳлил қилинди. Осиё ўйинларида олтита олтин медаль қўлга киритган курашчиларимизга эса алоҳида миннатдорчилик билдирилди. Шунингдек, боксчиларимизнинг натижалари ҳам алоҳида эътироф этилди.

Йиғилиш давомида эришилган натижалар билан тўхтаб қолмаслик лозимлиги қайд этиб ўтилди. Эндиликда Миллий олимпия қўмитаси вилоятлар бўйлаб селекция ишларини кенг миқёсида олиб боради. Маҳаллий ҳокимиятлар билан биргаликда турли мусобақалар ташкил қилинади ва терма жамоа мураббийлари у ерда иқтидорли спортчиларни саралаб оладилар.

Бундан буён Ўзбекистон мусобақаларда «муҳими ғалаба эмас, иштирок» шиори остида иштирок этмайди ва Токио 2020 Олимпия ўйинларида муносиб қатнашишни режалаштирган. Бунинг учун эса албатта ҳамжиҳатликда, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда иш олиб бориш лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:16, 01.11.2018.
Ўқилди: 2851 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.