Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Breaking! Станислав Андреев мавсум якунига қадар дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Pepsi Суперлиганинг 29-туридан жой олган “Металлург” — “Навбаҳор” ўйини Тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилди. Бунда комиссия аъзолари учрашувнинг 27-дақиқасида огоҳлантирилган Ислом Исоқжонов ҳамда 90+4-дақиқада огоҳлантирилган Станислав Андреевнинг ҳатти-ҳаракатларига жиддий эътибор қаратди.

Комиссия хулосасига кўра, Исоқжонов сариқ карточкани ўзи учун қасддан тилаб олмаган. Бироқ Андреевнинг ҳаракатларини бундай деб бўлмайди. У ўйин сўнгида вақтни атайин чўзган ва ҳакам томонидан сариқ карточка ишлаб олган. Комиссия хулосасига кўра, Андреев келаси турдаги “Пахтакор”га қарши учрашувни ўтказиб юбориш мақсадида бу ишга қўл урган. Чунки, эндиликда унинг огоҳлантиришлари сони 4 тага етди. Бу орқали Андреев мавсумнинг сўнги икки турида бемалол ҳаракат қила олиши мумкин эди.

Тартиб-интизом қўмитаси регламентининг “Интизомий ва жарималар кодекси” 5-бўлим 5.6 бандида кўрсатилган “аҳлоқий меъёрларга амал қилмаслик, муғомбирлик ишлатиш ҳамда спортчига хос бўлмаган хулқи учун” қисмига беписандлик билан муносабатда бўлган “Металлург” футболчиси Станислав Андреевни 5 миллион сўм жаримага тортди ва қўшимча тарзда 31-тур ўйинидан ҳам четлатди. Андреев бунгача “Навбаҳор”нинг икки футболчиси ҳам худди шундай банд билан жазога тортилганидан хулоса чиқармагани учун 32-турни ҳам ўтказиб юборади. Демак, унинг учун 2018 йилги мавсум ўз якунига етди.

Шу тариқа Станислав Андреев “Металлург”нинг нафақат “Пахтакор”, балки “Бунёдкор” ва “Бухоро” жамоаларига қарши учрашувларида ҳам иштирок эта олмайди. Келгусида ПФЛ бу каби ҳолатларни аниқлайдиган бўлса, футболчиларни жиддий жазо кутади. Шунингдек, футболчиларга сариқ карточка кўрсатаётган ҳакамлар масаласи ҳам ўрганиб чиқилади. 

Маълумот учун, ПФЛ комиссияси 29-турдан жой олган “Бухоро” — “Пахтакор” ўйинидаги Марко Симичнинг ҳам сариқ карточкасини ўрганиб чиққан. Чунки унда ҳам сариқлар сони 4 тага етган. Хулосага кўра, Симич ва “Бухоро” вакили Шаҳбоз Эркинов ўйин бошидан буён ўзаро чиқиша олмаган ҳамда сариқ карточка келишмовчилик ортидан келиб чиққан. ПФЛ бу ҳолатни ортиқча жазоларсиз ёпишга қарор қилди. Агар Симичда ҳам Андреевдаги каби ҳолат бор деб хулоса берилганида, “Пахтакор” ҳимоячиси учун ҳам 2018 йилги мавсум “эшиклари” ёпиларди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 18:36, 06.11.2018.
Ўқилди: 9897 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.