Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоаларимиз учун муҳим мусобақаларга етарлича тайёргарлик кўриш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токиода бўладиган Олимпиада баҳсларига жиддий тайёргарлик кўряпти.
Аввал хабар берилганидек, Олимпия терма жамоасига хориждан мураббий изланмоқда. Унгача эса терма жамоани Равшан Ҳайдаров бошқариб туради. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12-20 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган “Dubai cup” халқаро мусобақасида иштирок этади. Мазкур мусобақа орқали мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириб, жамоани шакллантириш ишларини олиб боришади.
Ушбу мусобақада вакилларимиз Япония, Кувайт ва БАА терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Равшан Ҳайдаров Дубайга йўл оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди:
Дарвозабонлар:
Умид Эргашев (“Насаф”)
Низомиддин Зиёвутдинов (АГМК)
Умид Ҳамроев (“Пахтакор”)
Ҳимоячилар:
Ҳусниддин Алиқулов (“Машъал”)
Илҳом Алижонов (“Насаф”)
Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”)
Ислом Қобилов (“Бунёдкор”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”)
Шерзод Насруллоев (“Насаф”)
Дилшод Саидов (“Насаф”)
Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”)
Ярим ҳимоячилар:
Аброр Исмоилов (“Нефтчи”)
Фаррух Икромов (“Бунёдкор”)
Остон Урунов (“Навбаҳор”)
Даврон Умиров (“Металлург”)
Санжар Қодирқулов (“Бунёдкор”)
Ислом Кенжабоев (“Насаф”)
Шароф Муҳитдинов (“Насаф”)
Суҳроб Нуруллоев (“Металлург”)
Ислом Рашидхонов (“Насаф”)
Нурилло Тўхтасинов (“Сўғдиёна”)
Абдулла Абдуллаев (“Бунёдкор”)
Ҳужумчилар:
Азизбек Омонов (“Локомотив”)
Миржаҳон Мираҳмадов (“Бунёдкор”)
Бобур Абдухолиқов ("Насаф")
“Dubai cup” халқаро мусобақасидан ўрин олган учрашувлар жадвали:
14 ноябрь,
Соат 17:15 БАА - Кувайт
Соат 20:00 Ўзбекистон – Япония
17 ноябрь
Соат 17:15 БАА – Ўзбекистон
Соат 20:00 Япония - Кувайт
20 ноябрь
Соат 17:15 Кувайт – Ўзбекистон
Соат 20:00 БАА – Япония
*Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган