«ПСЖ» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2018 йилда "Олтин тўп" қайси футболчига насиб этиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
19 ёшли футболчининг фикрича, Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг ҳукмронлиги ҳали якунига етмади. Улар ҳамон ўз кучларини намойиш этишмоқда.
«Ҳозирча ҳеч ким Месси ва Роналдудан яхшироқ ўйнаётгани йўқ. Аммо 2018 йилда жаҳон чемпионати ўтказилди ва бу нарса энг яхши футболчини аниқлашда ҳал қилувчи роль ўйнаши лозим. Умид қиламан, "Олтин тўп" франциялик футболчилардан бирига насиб этади. Агар бундай ҳодиса рўй бермаса, аламли бўлади. Биз тарихий натижани қўлга киритдик. Ушбу соврин ҳам бизники бўлса яхши бўларди», — деди Мбаппе.