Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Шахмат бўйича ЖЧ. Гулруҳбегим Тоҳиржонова чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида нокаут тизимидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Турнирда 64 нафар шахматчи ўз иштирокини бошлади. Ушбу жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳимоя қиляпти. Ҳамюртимиз дастлабки 3та босқичда ғалаба қозониб, чорак финалга чиқишга муваффақ бўлди.

Гулруҳбегим илк босқичда россиялик Алина Кашлинскаяга қарши дона суриб, 1,5 - 0,5 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи босқичда ўзбекистонлик гроссмейстер хитойлик Тан Жонг Йи билан баҳс олиб борди. Асосий партияларда дуранг қайд этилган бўлса, тай-брек шаклида ўйинларда Гулруҳбегимнинг қўли баланд келди — 2.5 - 1.5.

Учинчи босқичда Тоҳиржоновага яна бир рус шахматчиси тўқнаш келди. Валентина Гунинага қарши ўйиннинг асосий партияларида ҳам томонлар бир мартадан ғалабага эришишди. Ўзбек шахматчиси тай-брейкда ғалабани ўз томонига оғдирди — 3 - 1.

Шу тариқа, Гулруҳбегим Тоҳиржонова чорак финалга чиқди. Унда ҳамюртимиз мусобақанинг биринчи рақамли шахматчиси Чжу Вен Жун билан ярим финал йўлланмаси учун дона суради.

Маълумот учун: Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси 450 000 АҚШ долларини ташкил қилади ва ғолиб шахматчи 60 000 долларга эга бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:00, 11.11.2018.
Ўқилди: 2616 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6797]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5841]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4390]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3325]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3305]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3039]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2616]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2277]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1944]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1872]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик