“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Виктор Линделёф Швецияда 2018 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ушбу соврин кетма-кет иккинчи марта Златан Ибрагимовичга насиб қилмаяпти. 35 ёшли футболчи 2016 – 2017 йиллар ҳам ушбу совринга даъвогарлар қаторида бўлган эди. Бироқ, 2017 йил мазкур ютуқ Андреас Гранквистга насиб қилганди.
“Ёшлигимда бекорга орзу қилмаган эканман”, – деб ёзади Линделёф ўзининг твиттердаги саҳифасида.