Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Қиличбозларимиз тарихда илк маротаба жаҳон кубогида кумуш медалга эга чиқишди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда пойтахтимизда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўсмир қизлар ўртасида жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, мусобақанинг жамоавий йўналишида иштирок этган спортчиларимиз тарихда илк маротаба жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилишди. Қизларимиз турнир давомида Молдова ва Германия терма жамоаси вакилларини мағлуб этишди. Финал босқичида эса россиялик рақибларга мағлуб бўлишди ва кумуш медалга сазовор бўлишди. Баҳсларда юртимиз шарафини Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Шахноза Тоғаймуродова ва Айсулу Уснатдиновалар ҳимоя қилишди.

Яккалик баҳсларида бош мукофотга болгариялик Йоана Илиева эга чиқди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда россиялик спортчилар Валена Кобзева ва Алина Михайловага насиб қилди.

Қайд этиш лозимки, мазкур натижадан сўнг қизларимиз жаҳон рейтингида 12-ўринга кўтарилдилар. Осиё қитъасида эса кучли учликка кириб олдилар.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан спортчиларимиз, мураббийлар ва Ўзбекистон қиличбозлик федерациясини муборакбод этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:36, 18.11.2018.
Ўқилди: 2414 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик