Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 1-вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан "Реал Мадрид" клуби академияси ва ЎФА ўртасида тузилган келишувга асосан, айни кунларда Мадриднинг “Реал” жамоаси мутахассислари Хавьер Вара ва Эктор Висентелар “Real Madrid Foundation Clinic” дастури бўйича юртимизда бўлиб туришибди.
Сурхондарё, Бухоро ва Қорақалпоғистондан кейин испаниялик мутахассислар Андижонга ташриф буюришди ва “Real Madrid Foundation Clinic” дастури бўйича ҳудудий футбол академия тарбияланувчиларига маҳорат дарсларини ўтказишди.
Шунингдек, Хавьер Вара ва Эктор Висенте томонидан ҳудудий футбол академиялар мураббийлари учун семинар ўтказилди. Андижондаги семинар ва маҳорат дарслари 23 ноябрь кунига қадар давом этади.