Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио жамоасини ўзгартирмоқчи. 22 ёшли футболчига “Ювентус” клуби қизиқиб қолган. Бу ҳақда Diario AS хабар бермоқда.
Туринликлар етакчиси Криштиану Роналду “Юве” раҳбариятига ўзининг собиқ жамоадошини сотиб олишни тавсия қилган.
Эслатиб ўтамиз, Асенсио “Реал”да 214 йилдан буён ўйнаб келяпти. Жорий мавсум у 18 та ўйинда 2 та гол урди ва 1 голли узатма берди.