Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

ЕЧЛ. «А» гуруҳи. «Боруссия» очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг 5-тур баҳсларига якунига етди. "А" гуруҳи ғолиблиги учун кураш олиб бораётган "Боруссия" ўз майдонида "Брюгге"ни қабул қилиб, кутилмаганда, очко йўқотди.

Дортмундликлар 90 дақиқа давомида рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Натижада германияликлар 10 очко билан "А" гуруҳида 2-ўринга тушиб қолишди. "Атлетико" ҳисобида 12 очко мавжуд. 11 декабрь куни "Дортмунд" сафарда "Монако" билан, "Атлетико" эса Бельгияда "Брюгге"га қарши баҳс олиб боради. Бу ўйинлар орқали гуруҳ ғолиби аниқ бўлади.

"Брюгге" эса 5 очко билан Европа лигаси плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Европа чемпионлар лигаси, "А" гуруҳи, 5-тур
Боруссия Д Германия – Брюгге Бельгия 0:0 (0:0, 0:0)
Боруссия Д – Бюрки, Диалло (Хакими, 80), Аканджи, Загаду, Геррейру (Санчо, 73), Витцель (Дилэйни, 90), Дауд, Ройс, Пулишич, Пишчек, Пако Алькасер.
Брюгге – Хорват, Денсвил, Пулен, Мехеле, Мата, Накамба, Амрабат, Ванакен, Вормер (Декарли, 90), Бонавентуре (Ритс, 76), Уэсли (Опенда, 90).
Огоҳлантиришлар: Денсвил (14), Пако Алькасер (45).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:59, 29.11.2018.
Ўқилди: 1718 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.