Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Шаҳрам Ғиёсовга «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони топширилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Кеча, 28-ноябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсовни қабул қилди.

Учрашувда Шаҳрам Ғиёсовга халқаро мусобақалардаги ва профессионал боксдаги ғалабалари ҳамда юртимизда спортни оммалаштириш йўлидаги сай-ҳаракатлари учун “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Вазир Дилмурод Набиев Шаҳрам Ғиёсовга қўлга киритаётган ютуқлари, юртимиз довруғини дунёга танитиш йўлидаги сай-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, спортчимизнинг ютуқлари ёшларимиз орасида боксга, умуман спортга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилаётганини таъкидлади ҳамда вазирлик бундан кейин ҳам боксчимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Хабарингиз бор, Шаҳрам Ғиёсов жорий йилнинг 25-ноябрь куни Америка Қўшма Штатларининг Атлантик-Сити шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида навбатдаги рақиби мексикалик тажрибали боксчи Мигел Замудиони илк раундаёқ мағлуб этган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2016-йил Бразилиянинг “Рио-де-Жанейро”да бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс мусобақасида кумуш медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов бугунги кунгача профессионал боксда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган, у 5 та баҳсни муддатидан олдин якунлай олган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Манба: minsport.uz
Киритилди: 10:16, 29.11.2018.
Ўқилди: 2835 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.