Кириш Регистрация

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» таркиби янги футболчи билан тўлдирилди – испаниялик қанот ҳимоячиси Оскар Мингеса инглиз жамоаси билан меҳнат шартномасини имзолади. Бу ҳақда «бургутлар»нинг расмий сайти хабар берди.

Мингеса «Кристал Пэлас» сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Футболчи тўрт йилга мўлжалланган шартномани имзолади.

27 ёшли испаниялик ҳимоячи «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. 2020–2022-йилларда Мингеса «кўк-анорранглилар» асосий таркибида тўп сурган. Ҳимоячи сўнгги тўрт мавсумни «Сельта» сафида ўтказиб, ушбу жамоа таркибида 147 та ўйин ўтказди ва «гол+пас» тизими бўйича 22 очко тўплади.

Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасининг янги мавсуми 21-август куни бошланади.

Киритилди: 22:20, 09.07.2026.
Ўқилди: 3417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик