«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоа вингери Михаил Мудрикнинг жароҳати ҳақида маълумот берди.
Украиналик футболчи машғулот вақтида тўпиғидан жароҳат олган ва маълум муддатга сафдан чиқди. ОАВ хабарларига кўра, унинг тикланиши саккиз ҳафтагача давом этиши мумкин.
«Афсуски, бу аҳмоқона жароҳат бўлди. У ғайриоддий ҳаракат қилмади, шунчаки тўпиғида оғриқ сезди. Икки кундан кейин тиббий кўрикдан ўтди ва шундан сўнг муаммо борлигини билдик. Мудрикни таркибимизга қўшиб олганимиздаёқ унинг энг яхши ҳолатига қайтиши осон бўлмаслигини тушунгандик», — деди Де Дзерби.













