Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Россиянинг тўрт клуби 2027/28-йилги мавсум Еврокубокларда иштирок этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Агар УЕФА Россия клублари ва терма жамоаларига қўйилган чекловларни бекор қилса, мамлакатнинг тўрт клуби 2027/28-йилги мавсумда Еврокубокларда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда УЕФА томонидан эълон қилинган ҳужжатларда маълум қилинган.

Унга кўра, 2026/2027-йилги мавсум Россия чемпиони Чемпионлар Лигасининг 1-саралаш босқичидан иштирок этади. Мамлакат Кубоги ғолиби Европа Лигасининг 1-саралаш босқичида қатнашади.

Россия чемпионатида 2 ва 3-ўринларни эгаллаган клублар эса Конференциялар Лигасининг 2-саралаш босқичидан мусобақага қўшилиши мумкин. УЕФА ҳужжатида бу ҳозирча дастлабки қадам экани ва якуний қарор мавсум охиригача қабул қилиниши айтилган.

Маълумот учун, Россия терма жамоалари ва клублари 2022-йилдан буён халқаро мусобақаларда иштирок этмаяпти. 27 август куни УЕФА президенти Александер Чеферин Россия терма жамоалари ва клубларини мусобақаларга қайтариш масаласи Украинадаги можаро якунланганидан кейин кўриб чиқилиши мумкинлигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, FIFA ва УЕФА 2022 йил февраль ойида Украинадаги воқеалар сабаб Россия терма жамоалари ҳамда клубларини халқаро мусобақалардан номаълум муддатга четлатганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:18, 11.09.2026.
Ўқилди: 1335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик