Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг илк ярим финалчиси маълум бўлди. Чорак финал босқичи доирасида Франсия ҳамда Марокаш терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги «Жиллетт» стадионида ўтган учрашувда аргентиналик ҳакам Факундо Тело бошчилик қилди.

Учрашув «уч ранглилар»нинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 28-дақиқасида Франсия терма жамоаси етакчиси Килиан Мбаппе пеналтидан унумли фойдалана олмади — унинг зарбасини Марокаш дарвозабони қайтарди. Шунга қарамай, франсузлар босимни давом эттиришди ва 60-дақиқага келиб жамоа сардори ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Орадан олти дақиқа ўтиб, Усмон Дембеле Килиан Мбаппенинг ажойиб узатмасидан унумли фойдаланиб, «уч ранглилар»нинг устунлигини мустаҳкамлади — 2:0.

Шу тариқа, Марокаш терма жамоасининг чемпионатдаги юришига чек қўйилди. Франсия эса ярим финалга йўл олган биринчи жамоага айланди. Амалдаги чемпионлар финал йўлланмаси учун бугун, 10-июл куни бўлиб ўтадиган Испания — Белгия учрашуви ғолиби билан куч синашишади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:13, 10.07.2026.
Ўқилди: 4207 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик