Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Умид Аҳмаджонов «Ванфоре Кофу» футбол клуби раҳбари билан учрашув ўтказди

Баҳо:
+ | -
Бугун 29 ноябрь куни Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Япониянинг "Ванфоре Кофу" клуби раҳбари, Япония футбол федерацияси аъзоси Казуюки Умино ва "Япония-Ўзбекистон" спорт ва таълим бўйича ассоциацияси раиси, "Пахтакор" ва "Бухоро" клубининг собиқ футболчиси Наоя Шибамура билан учрашув ўтказди.   Япониялик футбол мутасаддиларининг юртимизга ташрифидан асосий мақсад, юртимиздаги иқтидорли ёш футболчиларни Японияга олиб бориш ва уларни япон футболи билан яқиндан таништириш, шунингдек, япониялик футболчиларни Ўзбекистонга олиб келиб, тажриба алмашишдан иборат.   Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди: "Биз Япония футбол федерацияси билан ўзаро меморандум имзолаган ҳолда, яқин алоқаларни ўрнатганмиз. Футбол клубларимиз мутахассислари Японияга сафар уюштириб, у ердаги иш жараёнлари билан яқиндан танишишди. "Жей-лига" тажрибасини ўрганишди.

Япония терма жамоаси нафақат Осиёда, балки бутун жаҳонда ўз ўрнига эга. 2019 йил БААда бўладиган Осиё Кубогида Япония терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олганмиз. Январда бўлиб ўтадиган учрашувда Ўзбекистон - Япония терма жамоалари чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилишади, деб умид қилиб қоламиз. 

Ўзаро ёш футболчиларни алмашиб, тажриба ўрганиш масаласига келадиган бўлсак, бу каби ҳамкорликка тайёрмиз. Бу ўзбек футболи учун катта фойда бўлади. Ҳозирда бутун Республика бўйлаб 15та ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари фаолият юритмоқда. Мазкур академиялар тарбияланувчилари ичидан иқтидорли болаларни Японияг жўнатамиз. Улар Японияга сафар давомида ўзлари учун жуда катта таассурот олишларига ишончим комил", - деб айтиб ўтди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида "Ванфоре Кофу" футбол клуби раҳбари Казуюки Умино Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш жуда қизиқарли эканини айтиб ўтар экан, Ўзбекистон терма жамоаларининг сўнгги пайтларда халқаро мусобақаларда қайд этаётган натижаларини юқори баҳолади. Жумладан, шу йил қишда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати U-23 мусобақасида Япония устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганига алоҳида тўхталди. 

Наоя Шибамура эса "Пахтакор" ва "Бухоро" клубларидаги фаолияти орқали ўзбек футболи билан яқиндан таниш эканини, эндиликда икки мамлакат футболи ўртасида яқин алоқалар ўрнатилишига ўз ҳиссасини қўшиш нияти борлигини маълум қилди.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов япониялик меҳмонларга ЎФА номидан эсдалик совғалари топширди.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 13:05, 29.11.2018.
Ўқилди: 2735 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6852]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3775]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3292]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3138]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3084]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2452]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2251]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1568]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1514]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1424]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик