Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 20:00 Металлург - Бунёдкор
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Суперлига йўлланмаси ҳал бўладиган ўйинлар «Пахтакор» ва «Локомотив» стадионларида бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Про лига ҳамда PEPSI  Суперлигада 2018 йилги мавсум ўз ниҳоясига етди. Энди Суперлигада қуйи ўринларни эгаллаган ва Про лигада юқори ўринлардан жой олган жамоалар ўртасида келаси мавсумда Суперлигада иштирок этиш имконини берадиган 2 та йўлланма учун ўтиш ўйинлари бўлиб ўтади.

"Машъал" Суперлигада 11-ўринни эгаллаган “Сўғдиёна” жамоасига қарши плей-офф баҳсида майдонга тушса, “Истиқлол” Суперлигада 10-ўриндан жой олган АГМК жамоасига қарши плей-офф ўйинида Суперлига йўлланмаси учун баҳс олиб боради. 

Ушбу учрашувлар олдин хабар берганимиздек, 3-4 декабрь кунлари ўтказилади. “Сўғдиёна” – “Машъал” баҳсига “Пахтакор” стадиони мезбонлик қиладиган бўлди. АГМК – “Истиқлол” ўйини эса “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Плей-офф учрашувлари учун айни пайтда юртимизда энг яхши ҳолатдаги майдонга эга бўлиб турган стадионлар танланди. 

ПЛЕЙ-ОФФ

3 декабрь, душанба, 14:00 

Тошкент. “Пахтакор” стадиони

“Сўғдиёна” – “Машъал”

4 декабрь, сешанба, 14:00

Тошкент. “Локомотив” стадиони 

АГМК – “Истиқлол”

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:56, 01.12.2018.
Ўқилди: 2982 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.