Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут 2-2 Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла 1-2 Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас 2-3 Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм
12/09 19:15 Осасуна 0-2 Эспаньол
12/09 21:00 Лацио 2-2 Милан

Роналду ва Месси яна бирга!

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Либертадорес кубоги финалининг «Ривер Плейт» ва «Бока Хуниорс» жамоалари ўртасидаги жавоб ўйинига ташриф буюради. Бу ҳақида Football Italia хабар тарқатди.

Учрашув 9 декабрь, якшанба куни «Реал» клуби стадиони — «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади. Шунингдек, «Барселона» етакчиси Лионель Месси ҳам Мадриддаги тўқнашувга келиши кутилмоқда.

Манбага кўра, «Реал» президенти Флорентино Перес Роналду ва Мессини президент ложасида ёнма-ён ўтиришини истамоқда. Бу орқали икки буюк футболчи бир-бирига бўлган ҳурматни намойиш қилган бўлади.

«Ривер Плейт» – «Бока Хуниорс» баҳси 9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан 00:30да бошланади. Дастлабки учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 19:56, 04.12.2018.
Ўқилди: 15757 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик