“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Челси”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Челси” футболчилари бизнинг чап қанотимизга ўрнашиб олишди ва биз уларни назорат қила олмадик. Лекин, биз ғалаба қозонган ўйинда ҳам бундай ўйнамаган эдик.
Биринчи бўлимда ажойиб ўйин намойиш қилдик. Рақиб гол уриши учун имконияти йўқ эди. Иккинчи бўлимда оҳиригача кураш олиб бордик.
Мен футболчиларимни ҳар уч кунда нимага қодир эканликларини томоша қилиб завқланаман. Биз Англия чемпионатида ғалаба қозонишни истаймиз. Ҳамма бизни мағлубиятга учратишни истайди. Энди чемпионлар лигасигача тикланиб олишимиз керак”, - дейди Гвардиола.