Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймар билан унинг жаҳон чемпионатига чақирилиши масаласини муҳокама қилди.
"Сантос"нинг 34 ёшли форварди ёзги турнир учун Бразилия терма жамоасининг якуний таркибидан жой олди.
Globo Esporte нашрининг маълумотларига кўра, ўтган пайшанба куни видеоқўнғироқ бўлиб ўтган ва унда Анчелотти Неймарнинг жамоага қайтиши бўйича ўз шартларини маълум қилган.
Хабар қилинишича, мураббий ҳужумчига у асосий таркиб ўйинчиси, айниқса, жамоа сардори бўлмаслигини айтган. Шунингдек, у илгари терма жамоада амал қилган қоидалардан фарқли ўлароқ, бошқача хулқ-атвор қоидаларига бўйсуниши шарт. Унга худди терма жамоага чақирилган бошқа исталган футболчи каби муносабатда бўлишади.
Бундан ташқари, ўз мақомининг ўзгарганини кўрсатиб қўйиш учун Неймар 10-рақамли либосни унинг ҳозирги эгаси — Винисиус Жуниорга қолдириши керак.
Таъкидланишича, Неймар белгиланган барча шартларни қабул қилган ва ушбу ўзгаришларга амал қилишга рози бўлган.













