Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» Хосеп Гвардиолани клуб бош мураббийлиги лавозимида ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Indykaila News нашрининг маълумотларига кўра, бугун эрталаб, 20 май куни «шаҳарликлар» раҳбарияти испаниялик мутахассис билан жиддий ва фавқулодда музокаралар ўтказиб, уни яна бир мавсум жамоада қолишга кўндиришга уринган.

Учрашув анча кескин руҳда ўтган. «Манчестер Сити» раҳбарияти Гвардиола шу ёзда клубни тарк этиш қарорини ҳали ҳам ўзгартириши мумкинлигидан умид қилмоқда. «Шаҳарликлар» бошлиқлари яқин 48 соат ичида мураббийнинг келажаги борасида расмий баёнот беришни режалаштиришяпти.

Агар бирор бир кутилмаган мўъжиза рўй бермаса, Гвардиола ўз лавозимини тарк этади. Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида «шаҳарликлар» 20 та совринни қўлга киритди.

Киритилди: 18:16, 20.05.2026.
Ўқилди: 808 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик