Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Осиё кубоги-2019 орқали ЖЧ-2022га тайёрланиш мумкинми?

Баҳо:
+ | -

Ноябрь ойи ўртоқлик ўйинларига бой бўлди. Бундан ташқари, Европа қитъасида янги форматдаги турнир якуний босқичига кириб келди. Африка Миллатлар кубоги саралаш босқичи ўтказилмоқда.

Айни шу ўзгаришлар боис ФИФА рейтингининг даст-лабки юзталигида жузъий ўзгаришлар кузатилиши аниқ эди. 2018 йил 29 ноябрда эълон қилинган рўйхат пешқадамлигида яккаҳокимлик давом этмоқда.

Бельгия яна камида 3 ой якка ўзи жаҳон футболи рейтингини бошқариши тайин. Амалдаги жаҳон чемпиони Франция бу сафар ҳам 1 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўриндан жой олди. Кучли ўнликда бундан ташқари фақат бир ўзгариш бор: 5-6-ўринлардаги Португалия ва Уругвай термалари бу сафар ўрин алмашишган.

Бельгия терма жамоаси янги ўн йилликда 92та ўйиннинг атиги 13тасида мағлубиятга учраган, холос. Хусусан, Роберто Мартинес бошчилигида Бельгиянинг «олтин авлоди» 30та ғалабага эришди.

Африка Миллатлар кубоги саралаш босқичи давом этаётганлиги ҳамда Мадагаскар, Сенегал, Тунис ва Мисрдан сўнг яна 8та давлатнинг 17-18 ноябрда мазкур турнир финал босқичига йўл олганлиги ФИФА рейтингида ўз сўзини айтди.

Ўзбекистон терма жамоаси февраль ойидаги кўтарилишга (77-ўриндан 72-ўринга) ҳали бери яқинлаша олмаса керак. Февралдан бери жамоа 8та ўйин ўтказган бўлса, уларда 2 ғалаба, 3 дуранг, 5 мағлубият қайд этган.

Жаҳон рейтингининг дастлабки 50талигида қитъамиздан атиги 3та, дастлабки 100талигида эса 17та (ўтган ойга нисбатан 1тага кўпайиш бор) терма жамоа борлиги, рейтингнинг 150дан пастдаги ўринларида 17та жамоа жойлашганлиги вазият яхши тарафга ўзгармаётганлигидан далолат. Бу эса ОФК мутасаддиларини чуқур ўйга толдириши керак. Балки биз ҳам худди Европа Миллатлар Лигаси сингари мусобақага асос солишимиз керакдир? Шундагина Осиё жамоаларининг очколари кўпаярмиди?! Осиё кубогига қадар 1 ой вақт қолганлигини, бу орада 24та терма жамоа ўртоқлик ўйинларига зўр беришини инобатга олсак, янги йилдан сўнг вазият яхши томонга ўзгариши лозим.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда 14-ўринга, дунё рейтингида эса 95-ўринга тушиб қолган. Бу сафар Қатар Швейцарияни мағлуб этгани боис, улар билан яна ўрин алмашишга тўғри келди.

Миллий терма жамоамиз октябрь ойида 1 дуранг ва 1 мағлубият туфайли 3 очкодан маҳрум бўлиб, бир поғона пастлади. 1996 йил ноябрь ойида қайд этган антирекордимиз (119-ўрин) Эктор Купер даврида янгиланмаслигига умид қиламиз.

Декабрь ойида ФИФА кунлари йўқ. Орада ўтказиладиган ўртоқлик ўйинлари ҳам катта ўзгаришларни келтириб чиқармаса керак. Январнинг дастлабки ҳафтасидаёқ старт оладиган Осиё кубоги - Осиёдаги барча жамоаларга катта имконият демакдир.

Ой якунларига кўра, қитъамизда ўринлар бўйича энг яхши ўсишга Судан (+8 ўрин) эришган бўлса, очколар бўйича ўсишда олганда, Гамбия бу ойда бошқача ўзгариш қила олди. Россия ва Бенин (-9) ўринлар бўйича ҳаммадан шиддатли қулаган. Миллатлар Лигаси гуруҳининг «А» дивизионига чиқа олмаганлиги туфайли Россиянинг қулаши тушунарлидир.

Ўринлар бўйича ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар: 1. Судан (+8 ўрин). 2-3. Марокаш, Гамбия (+7 ўрин). 4-7. Сербия, Чехия, Косово (+6 ўрин).

Ўринлар бўйича ой давомида энг катта қулаш қайд этган жамоалар: 1-2. Россия, Бенин (-7 ўрин). 3. Мадагаскар (-6 ўрин) 4-10. Черногория, Замбия, Зимбабве, Малави, Ботсвана, Жанубий Судан, Тимор-Леште (-5 ўрин).

Очколар бўйича ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар: 1. Гамбия (+19 очко). 2-3. Марокаш, Ангола (+18 очко). 4-5. Мозамбик, Либерия (+16 очко).

Очколар бўйича ой давомида энг катта қулаш қайд этган жамоалар: 1. Тунис (-22 очко). 2. Бенин (-20 очко). 3. Буркина-Фасо (-19 очко). 4-5. Замбия, Зимбабве (-16 очко). 6. Мадагаскар (-15 очко).

ОК-2019 гуруҳларидаги жамоаларнинг рейтингдаги ўринлари ва шу асосда келиб чиқадиган гуруҳнинг ўртача рейтинги.

ФИФА рейтингининг сўнгги тал-қини асосида, қайси гуруҳда кейинги босқичга чиқишда ўта қийин кураш кечиши эҳтимолини чамалаб кўрамиз. Биз ҳар бир терма жамоалар рейтинг ўринларини умумлаштириб кўрамиз.

«B» гуруҳи. Ўртача рейтинг: 80.75. Австралия (41), Сурия (74), Фаластин (99), Иордания (109)

«C» гуруҳи. Ўртача рейтинг: 83.5. Ж.Корея. (53), Хитой (76), Қирғизистон (91), Филиппин (114)

«E» гуруҳи. Ўртача рейтинг: 88. С.Арабистони (69), Қатар (93), Ливан (81), КХДР (109)

«D» гуруҳи. Ўртача рейтинг: 88. Эрон (29), Ироқ (88), Вьетнам (100), Яман (135)

«F» груҳи. Ўртача рейтинг: 88.75. Япония (50), Ўзбекистон (95), Уммон (83), Туркманистон (127)

«A» гуруҳи. Ўртача рейтинг: 101,75.БАА (79), Таиланд (118), Ҳиндистон (97), Баҳрайн (113)

Қатар терма жамоаси 14 ноябрь куни Швейцариянинг Лугано шаҳрида мезбонларни 1:0 ҳисобида таслим этди. Ягона гол муалифи Акром Афиф бўлди. Орадан 5 кун ўтиб, Бельгиянинг Эйпен шаҳрида Исландия билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. 2017 йил 14 ноябрда ҳам бу икки жамоа ўзаро Дохада учрашган ва ўшанда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. 

ЖЧ-2022 йўлида. Футбол журналисти, ЎФАда масъул бошқармалардан бирида ишлаган мутахассис Нодирхўжа Юлдашевнинг ёзишича, Ўзбекистон терма жамоасининг айни ҳолати ЖЧ-2022 қуръасига катта таъсир кўрсатади.

Унинг фикрича, жамоа Осиё кубогида юқори сакрашни амалга ошира олмаса, Ўзбекистон асосий саватчада бўлмайди ва биринчи босқичнинг ўзидаёқ Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Хитой, БАА ва Сурия жамоаларидан бири билан бир гуруҳдан жой олиши мумкин.

Ҳаммасидан ҳам аянчли бўлиши мумкин бўлган ҳолат шуки, 1-босқичдан бор-йўғи битта жамоа кейинги бос-қичга ўтади. 8та гуруҳдан 4та энг яхши иккинчи ўринни қайд этган терма жамоада ҳам имконият бўлади.

Ягона талаб қилинадигани - Осиё кубоги-2019да ярим финалга етиб бориш. Шундагина ФИФА рейтингида дастлабки саккизталикка кириш имконияти бўлади, агар асосий таъқибчимиз совриндорлар қаторидан жой олмаса, албатта.

ЖЧ-2018 саралаш баҳслари олдидан ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан аввал ФИФА рейтинги қуйидагича кўриниш олганди: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон. Энг қизиғи, ОК-2015 ғолиби Австралия 10-ўринда бўлганди.

ФИФА РЕЙТИНГИ (офк бўйича)

Т|р    Сакраш|   Терма              Очко    Очко

         қулаш                                          фарқи (+|-)

29     +1            Эрон                1481     3

41     +1            Австралия        1436     4

50     0              Япония             1414     5

53     0              Ж.Корея           1405     4

69     +3            С.Арабистони   1335     1

74     0              Сурия               1322     2

76     -1             Хитой               1317     0

79     +2            БАА                  1309     4

81     +1            Ливан               1296     -4

83     +1            Уммон              1291     4

88     +1            Ироқ                 1271     1

91     -1             Қирғизистон     1264     -4

93     +3            Қатар               1258     10

95     -1             Ўзбекистон      1251     -3

97     0              Ҳиндистон        1240     -5

99     0              Фаластин          1236     3

100   +2            Вьетнам           1224     4

109   +1            КХДР                1196     5

109   +3            Иордания         1196     7

113   0              Баҳрайн           1178     -4

114   +2            Филиппин         1176     5

118   0              Тожикистон      1161     0

118   +3            Таиланд            1161     7

124   0              Хитой Тайпейи  1134     -5

127   +1            Туркманистон   1120     0

135   -4             Яман                1106     -6

139   +2            Мьянма            1085     5

141   +3            Гонконг            1078     7

147   -2             Афғонистон      1068     0

152   -1             Мальдив           1046     -3

158   -1             Кувайт              1018     -2

160   0              Индонезия        1003     -1

162   -1             Непал               1001     0

165   0              Сингапур          991       0

167   +2            Малайзия         984       10

172   -2             Камбоджа        970       -3

183   +1            Макао               925       0

184   -3             Лаос                 923       -14

186   +2            Бутан               917       0

188   -2             Мўғулистон      915       -8

192   +2            Гуам                 907       0

192   +2            Бангладеш       907       0

195   +1            Бруней             903       0

196   -5             Тимор-Леште    900       -10

199   0              Покистон          888       -2

201       0          Шри-Ланка       886       0


Эслатиб ўтамиз, навбатдаги ФИФА рейтинги 2018 йил 20 декабрда эълон қилинади. 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 04:03, 10.12.2018.
Ўқилди: 4803 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.