Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Яраланган қуш ҳамон учмоқда!!!

Баҳо:
+ | -

Мақолнинг номи айнан шу жамоа ҳақида! Бу қадрдон -«Насаф» жамоаси!

Қарши шаҳриниг жамоаси сўнгги беш йилда унча-бунча жамоа қила олмайдиган ишларни амалга оширмоқда… Келинг, мавзу бошида мана бу рўйхатга эътоборингизни қаратамиз:

Элдор Суюнов, Голбан, Артур Геворкиян, Фарруҳ Сайфиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Дилшод Раҳматуллаев, Бахром Абдураҳимов, Шерзод Аъзамов, Драган Черан, Шохруҳ Гадоев…

Бу рўйхатни яна давом эттиришимиз мумкин эди. Мен шунчаки, мақолага нима учун бундай ном танланганига қисқача изоҳ бериб ўтдим ҳолос. Яқин 3-4 йил ичида шунча йўқотишларга учраган жамоа бу футболчиларнинг ўрнини ёшлар билан шундай тўлдирдики, мухлислар кетган футболчиларни деярли эслашмади. Бу мураббийлар штаби ва академиянинг юқори савияда ишлаётганидан далолат. Шунчаки, қойил қолмасдан иложи йўқ. Деярли ҳар йили жамоани мавсум сўнгида камида 5 та кучли ўйинчи тарк этмоқда. Лекин «Насаф» ҳудди ҳеч нарса бўлмагандак олдинлашда давом этмоқда. Минг афсуслар бўлсинки ,энг меҳнаткаш клубимиз бу мавсум ҳомий билан муаммоларга ўралашиб қолди натижада деярли ички чемпионатда иштирок этмади ҳисоб. Шунда ҳам «Насаф» бу йил ёмон ўйин кўрсатмади. Пойтахт клубларига трамплинг вазифасини ўтаётган «Насаф» ўз одатига содиқ қолган ҳолда янги номларни ўзбек футболига етказиб берди:

Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков, Бобур Абдухолиқов, Кенжабоев, Ғайбуллаевлар шулар жумласидан. Мана шу футболчиларни проффессионал даражага олиб чиқаётган Рўзиқул Бердиев ҳам оғир вазиятда жамаосини ташлаб кетмагани таҳсинга сазовор. Унга таклифлар бўлишига қарамасдан Қашқадарёнинг эр ўглони ўз жамоаси билан қолди. Шунча муаммолар остида қолишига қарамасдан қадрли,садоқатли муҳлислари учун имкон даражасида ўйнаб берди. Сўнги йилларда термамиз учун энг кўп кадрлар тайёрлаб бераётган клубимизга зафарлаб тилаб қоламиз! Яраланган бўлишига қарамасдан, ҳали ҳам юқори парвоз қилаётган «Насаф» клубу учун оғир кунлар ҳадемай ортда қолади деб умид қиламиз. Биз сен биланмиз. Олға ,Насаф!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: m.stadion.uz

Яраланган бўлишига қарамасдан, ҳали ҳам юқори парвоз қилаётган «Насаф» клуби учун оғир кунлар ҳадемай ортда қолади деб умид қиламиз.

Киритилди: 11:56, 13.12.2018.
Ўқилди: 9896 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.