Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

ЎФА «Интер» билан муҳим масала борасида учрашди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда болалар футболини ривожлантириш, бу борада Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари футбол академиялари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.   Жумладан, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилда Испаниянинг "Реал Мадрид" академияси вакиллари пойтахтимизда ва вилоятларда мастер-класслар ўтказишди. Шунингдек, бир қатор иқтидорли ёш футболчиларимиз Мадрид шаҳрига ташриф буюриб, у ерда бевосита "Қироллик клуби" академияси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.   Бу йўналишдаги ишларни давом эттириш мақсадида, бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқарма бошлиғи Диёр Исаметдинов ва бошқарма бошлиғи ўринбосари Олим Арифов Италиянинг Милан шаҳрида "Интер" клуби академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда "Интер" академияси департаменти бошлиғи Барбара Бигги, "Интер" клубининг академиялар бўйича техник директори Альдо Монтинаро ва "Интер" академияси техник директори Марко Монтилар қатнашишди.

Учрашув давомида юртимизда "Интер" академияси филиалини очиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, "Интер" академияси мураббийлари иштирокида мамлакатимизда болалар футболи мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳам музокаралар ўтказилди. Бундан ташқари, "Интер" клуби афсонаси" лойиҳаси бўйича, клуб таркибида тўп сурган машҳур футболчиларни Ўзбекистонга олиб келиш ва улар билан учрашувлар ўтказиш ҳам муҳокама мавзусидан ўрин олди.

Маълумки, ҳозирда юртимизда "Про" дипломи бўйича ўқув курсларининг иккинчи модули бўлиб ўтмоқда. Мана шу ўқув курсларида таълим олаётган мутахассисларни Италияга олиб бориб, "Интер" клуби машғулотларини бевосита майдондан кузатиш ва тажриба ўрганиш жараёнини йўлга қўйиш борасида ҳам фикр алмашилди. 

Шунингдек, Ўзбекистонда "Интер" клубининг расмий фан-клубини очиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 

Бугун ЎФА мутасаддилари "Интер" академиясига ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишлари ҳам режалаштирилган.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 21:37, 14.12.2018.
Ўқилди: 2505 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6128]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2975]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2936]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2548]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1985]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1894]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1869]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1719]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1505]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1502]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик