Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

"Барселона"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Кристиан Тельо профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Испаниялик футболчи 35 ёшида бутсаларини михга илишга қарор қилди.

Тельо профессионал фаолияти давомида жами 512 та учрашувда майдонга тушди. "Барселона" тарбияланувчиси каталонияликларнинг асосий жамоасида 86 та ўйин ўтказиб, 20 та гол ва 14 та голли узатма қайд этган. Кейинчалик у "Порту", "Фиорентина" ва "Бетис" каби клубларда ҳам тўп тепди. "Бетис" сафида эса 172 учрашувда 24 та гол урди ва 20 та ассист амалга оширди.

Испаниялик вингер фаолиятининг сўнгги йилларида "Лос-Анжелес", Саудия Арабистонининг "Ал-Фатҳ" ва "Ал-Оруба" ҳамда БААнинг "Палм Сити" клубларида ҳаракат қилди.

"Бугун ҳаётимнинг бир қисми билан хайрлашяпман. Футбол менга ҳамма нарсани берди. У бир пайтлар имконсиздек туюлган орзуларимни амалга ошириш, умрбод ёдимда қоладиган инсонлар билан танишиш ва унутилмас лаҳзаларни бошдан кечириш имконини берди", — дея Тельонинг хайрлашув сўзларидан иқтибос келтирилган.

Тельо "Барселона" билан икки марта Ла Лига ва Испания кубогини қўлга киритган, шунингдек, Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. У Испания миллий терма жамоаси сафида ҳам бир марта майдонга тушган. 

Киритилди: 12:12, 07.09.2026.
Ўқилди: 2116 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5150]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4120]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3505]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3381]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2783]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2741]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2591]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2337]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2253]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик