Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Шоҳжаҳон Эргашев 18 сонияда рақибини ер тишлатди

Баҳо:
+1 | -

Ҳозиргина профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказди.

Нокаутчи номини олган ҳамюртимизга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилди. Аслида Эргашев угандалик Бадру Лусамбия билан жанг ўтказиши керак эди. Лекин жангга уч кун қолганида Бадрунинг Краснодарга кела олмаслиги маълум бўлди. 

Саккиз раундга мўлжалланган жанг муддатидан анча аввал якунланди. Биринчи раунднинг учинчи сониясидаёқ Шоҳжаҳон рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Рефери ҳисобни очди. Руиз бир амаллаб ўрнидан туриб олди. Лекин ўтказиб юборилган зарбадан сўнг нокаутга учради. Бу пайтда жангнинг 18-сонияси ўтиб бораётганди. 

Манба: Olamsport
Киритилди: 01:30, 15.12.2018.
Ўқилди: 13574 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик