Имкон қадар мухлисларга ёқадиган томошабоп ва ҳар вақт интригани сақлаб қоладиган тарзда чемпионатни ташкил этишга ҳаракат қилаётган Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бугун ортда қолган мавсум давомида ўзини ҳар томонлама намойиш эта олган энг яхши мураббий, футболчи, дарвозабон, футзалчи ва бошқаларни тақдирлади.
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ - ТИАГО БЕЗЕРРА (“ПАХТАКОР”).
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙИ - АНДРЕЙ ФЁДОРОВ (“ЛОКОМОТИВ”).
ЭНГ ЯХШИ ФУТЗАЛЧИ - ЖАМОЛИДДИН ШАРИПОВ (АГМК)
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ДАРВОЗАБОНИ - ЭЛДОР СУЮНОВ (“ПАХТАКОР”).
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЧИРОЙЛИ ГОЛИ МУАЛЛИФИ - ШЕРЗОД ҲАКИМОВ (“НЕФТЧИ”)
МАВСУМ-2018 ТЎПУРАРИ - ТИАГО БЕЗЕРРА (17 та гол)
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АЁЛ ФУТБОЛЧИСИ - НИЛУФАР ҚУДРАТОВА (“СЕВИНЧ”)
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЁШ ФУТБОЛЧИСИ - ОСТОН ЎРУНОВ (“НАВБАҲОР”)
FAIR PLAY МУКОФОТИ - “НАСАФ”
ЭНГ ЯХШИ МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИ - “НАВБАҲОР”
ЭНГ ЯХШИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ - “НАСАФ”
ЭНГ БАРҚАРОР МУХЛИСЛАР ЖАМОАСИ - “НАВБАҲОР”
ЭНГ ЖОНКУЯР МУХЛИСЛАР ЖАМОАСИ - “АНДИЖОН”
ЙИЛ ЖАСОРАТИ - Улуғбек Янгибоев. "Орол" - "Шўртан" баҳси вақтида тўсатдан хушини йўқотган рақиб жамоа футболчиси Ислом Бойсариевга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатди ва шифокорларга катта ёрдам берди. Унга совринни Ислом Бойсариевнинг ўзи тақдим этди.
ЙИЛ ИФТИХОРИ 2018 - Илҳом Шодиев. Ушбу футбол жонкуяри 5 нафар қизга оталик қилмоқда ва қизларнинг барчаси футболчи сифатида фаолият олиб бормоқда.
Йилнинг энг яхши футболчиси, мураббий, дарвозабони ПФЛ мавсум давомида ўтказиб келган ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаш сўровномаси натижалари асосида аниқланд