Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

ЎФА вакиллари «Интер» президенти билан учрашув ўтказишди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда болалар футболини ривожлантириш, бу борада Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари футбол академиялари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.    Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқарма бошлиғи Диёр Исаметдинов ва бошқарма бошлиғи ўринбосари Олим Арифов Италиянинг Милан шаҳрида "Интер" клуби академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.   Кеча ЎФА вакиллари Милан шаҳрида "Интер" клуби директори Стивен Чжен билан учрашишди.  Учрашувда Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш, бу борада ўзаро тажриба алмашиш бўйича "Интер" клуби билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Стивен Чжен 26 ёшда бўлиб, Хитойнинг "Suning" компанияси раҳбари. "Интер" клуби тарихидаги энг ёш президент ҳисобланади. У учрашув давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди. Бу борадаги ишларни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканини ҳам айтиб ўтди. 

Шунингдек, ЎФА вакиллари Диёр Исаметдинов ва Олим Арифов "Интер" клуби вице-президенти, клубнинг афсонавий футболчиси Хавьер Занетти билан ҳам учрашишди. 

  Учрашув давомида аргентиналик собиқ футболчи Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан барча йўналишларда ҳамкорлик қилиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.   ЎФА мутасаддилари "Интер" академиясига ҳам ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 14:54, 16.12.2018.
Ўқилди: 3247 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик