Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Дарвозабон гол урадиган, юлдузлар ютқазадиган лига…

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Япония миллий чемпионатининг навбатдаги мавсуми ортда қолди. Ж-лига финиш маррасига етишидан олдин, аниқроғи, 33-турда жаҳон футболининг чин юлдузлари иштирокида бирданига 2та драма кузатилди. Биринчиси Фернандо Торрес, иккинчиси эса Лукас Подольски ҳамда Андрес Иньеста билан.

Торрес бош ролда

ИспанияликФернандо Торрес янги жамоаси - «Саган Тосу»га катта ёрдам берди. Бу клуб гарчи Ж-лиганинг яққол аутсайдери саналган бўлсада, якунда мағлубиятсиз сериясини 5та ўйинга етказди. Яъни охирги турлар доирасидаги баҳсларда кўтаринки руҳда майдонга тушди. Эътиборлиси, «Саган» 33-турда анча кучли «Гамба Осака»ни «чилпарчин» қилди - 3:0. Ваҳоланки, осакаликлар ғалаба қозонишганида турнир жадвалининг юқори тўртлигидан жой олиш имкониятини сақлаб қолишарди. «Саган» футболчилари иккинчи бўлим ўрталарида кетма-кет 2та гол уришди. Бу вазиятларда Оно ва Каназакини айнан Торрес зарба йўлига чиқарди. Учрашув охирида эса испан фахрийсининг ўзи «Гамба»ни бетакрор зарбаси билан «сийлади». Муҳими, «Саган» Торрес фаоллиги натижасида қўлга киритилган муҳим ғалаба эвазига турнир жадвалининг хавфли ҳудудидан чиқиб олди ва охирги турда ОЧЛ-2018 ғолиби - «Кашима Антлерс» майдонидан 0:0 ҳисоби билан қайтиб, чемпионатни 14-ўринда якунлади.

Иньеста ва Подольски ожизроқ...

Таркибига Лукас Подольски ва Андрес Иньестадек машҳур ижрочиларни қўшиб олган «Виссель Кобе» охирги турдаги ғалаба эвазига 10-ўринга кўтарилди. Лекин жамоага ўтиш ўйинларида қатнашишдек ёқимсиз якун хавф солаётганди. Чунончи, «Кобе» финишда очко ололмаганида ва «Йокогама Ф-Маринос», «Жубило Ивата», «Нагоя Грампус» ҳамда «Саган Тосу» тенгданига ғалаба қозонганида, еврофутболда афсона даражасига кўтарилган испаниялик ва германиялик элитада қолиш ҳуқуқини берувчи «плей-офф» ўйинларида қатнашишга мажбур бўларди. Аслида «Кобе» 33-турдан ўрин олган «Шимицу С-Палс»га қарши учрашувдаёқ масалани ижобий ҳал қилиб қўйиши керак эди. Бироқ жамоага «йиғинчоқ»лик ва эътибор етишмади. Ҳар ҳолда, «висселчилар» муҳим ўйинни 9 киши бўлиб тугатишди - асосий футболчилар - Фуцита ва Веллингтон майдондан четлаштирилдилар. Боз устига, клуб 3-голни асосий вақтга қўшиб берилган 14-дақиқа (!)да қўйиб юборди. Энг қизиғи, барчасини ҳал қилган голни «Симицу» голкипери Южи Рокутан урди. У бурчак тўпи амалга оширилаётган паллада рақиб жамоа жарима майдонига талпинди ва боши билан аниқ зарба йўллаб, «Кобе»даги амплуадошини ожиз қолдирди.

 

***

Япония элит лигасига дахлдор айрим фактлар

• 2-ўрин учун бирданига 3та жамоа кураш олиб борди ва барчаси сўнгги турда ҳал бўлди.

• Андрес Иньеста Япония чемпионатидаги дебют мавсумида 14та ўйинда қатнашиб, 2та гол урди ва 5та самарали узатма муаллифига айланди. Камтарона кўрсаткич. Ахир «Кобе» Каталония футболи фахрига бир мавсум учун 30 миллион доллар миқдорида маош беради. Қўшимчасига, Андрес маҳаллий бозорда шахсий виноси савдосини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлган. Тўғри, шундай манфаатли шартномага қарамай, Иньеста Японияда ўйнаётганидан унча хурсанд эмас, чоғи. Дейлик, у охирги вақтларда «Барселона»га қайтишни режалаштираётгани ҳақида гапира бошлади.

• Ж-лиганинг энг яхши тўпурари - ЦСКА (Москва)да танилган бразилиялик ҳужумчи Жо. У чемпионат давомида 22та гол урди.

• Япония лигасида ўзининг Криштиануси бор (тўлиқ исм-шарифи: Криштиану да Сильва). «Кашива Рейсол» клуби ҳужум чизиғида тўп сурган бу футболчи чемпионат давомида ўз номига 7та гол ёзиб қўйди. Тўғри, Ж-лига Криштианусининг фаолияти унча ёрқин эмас: у маълум муддат «РБ Зальцбург» жамоасида ўйнагани билан мақтаниши мумкин. Дарвоқе, «Кашива» вакили FIFA18 виртуал ўйинининг энг ноёб образига айланган. Унинг бошланғич баҳоси чамаси 80 минг ўйин тангасига тенг.

• Аввалги мавсум жуда яхши таассурот қолдирган «Жубило Ивата»нинг ишлари сира юришмади. Хусусан, ҳамюртимиз Фозил Мусаев жароҳатланиб, сафдан чиққач, жамоанинг ишлари мутлақо орқага кетди. Якунда «Ивата» финиш маррасига 16-ўринда етиб келди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 10:46, 17.12.2018.
Ўқилди: 2437 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.