Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси 15 декабрь куни Тошкентда йиғин бошлагани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Йиғин давомида терма жамоага номзод футболчи қизлар синовдан ўтказилмоқда.    Шамил Исеев бошчилигидаги ЎФА Илмий гуруҳи томонидан футболчи қизларнинг жисмоний ҳолатини аниқлаш мақсадида улардан тест синовлари олинди. Синов натижалари бош мураббий Баҳром Норсафаровга тақдим этилди. 

  Футболчи қизларнинг жисмоний ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Олимпия терма жамоасига  фитнес бўйича махсус мураббий жалб этилганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Мазкур мураббий ёрдамида футболчилар фаол тарзда машғулотлар олиб боришмоқда.   Тренажер залида олиб борилаётган машғулотлар кўтаринки кайфиятда ўтаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг апрель ойида Токио-2020 олимпиада саралашининг 2-босқичида иштирок этади. 2-босқич саралаш баҳсларига 2019 йилнинг 13 февраль куни қуръа ташланади.  

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:32, 17.12.2018.
Ўқилди: 2035 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик