Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Ўзига ўхшамаган «профессионал» лига ёхуд тақдирлаш маросимининг «томоша»лари...

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Ўзбекистон профессионал футбол лигаси янгича тартибда ташкил этилган 2018 йилги мавсум лауреатларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Ушбу жараён сайтимиз ва турли оммавий ахборот воситалари орқали жонли тарзда кенг ёритилди. Ҳозир бу ҳақда сўз юритмоқчи эмасман, аксинча, айрим мулоҳазаларим билан ўртоқлашишни лозим топдим.

Йил якунларига бағишлаб ўтказилган ушбу маросимда қуйидаги номинацияларда, яъни Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси, энг яхши ёш футболчиси, энг яхши мураббийи, энг яхши дарвозабони, энг чиройли голи, энг яхши аёл футболчиси, энг яхши футзалчиси, PEPSI Суперлига-2018 тўпурари, “Fair Play” соврини, Ўзбекистон ПФЛ махсус соврини, шунингдек, мавсум давомида ўз соҳаси бўйича қолган клубларга ўрнак бўладиган тарзда фаолият кўрсатган энг яхши матбуот хизмати, энг яхши маркетинг хизмати, қолаверса, мухлислар билан ишлашда яхши натижаларга эришган фан-клублар ҳам тақдирланишди.

Тақдирлаш маросимининг “томоша”лари...
Бир қарашда ҳаммаси бинойидек ташкиллаштирилди, лекин... Аввало энг яхши ёш футболчи номинациясига тўхталсак. Бу номга “Насаф” клуби ҳамда мамлакат олимпия терма жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдуҳолиқов, “Навбаҳор” аъзоси Остон Ўрунов ҳамда “Бунёдкор” футбол академияси тарбияланувчиси Жасур Жамолиддинов даъвогарлик қилиши бироз илгари ПФЛ сайтида ҳам эълон қилинганди. Аёнки бу курашда Жасурга нон йўқ эди. Холисона баҳо берадиган бўлсак, Бобир мавсум-2018да нафақат Ўрунов, балки бошқалардан ҳам ёрқинроқ ўйин намойиш этди. Ва якунда уни Суперлига-2018 рамзий терма жамоасига киритишди. “Навбаҳор” вакили эса адашмасам рамзий терма жамоага номзодлар қаторидан ҳам ўрин олмаганди. Аммо, “Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси” номинациясида ПФЛ Остонни ғолиб деб эълон қилди, Бобирни эмас. Бу ҳол сизга бироз эриш туюлмаяптими?

“Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясида Андрей Фёдоров ғолиб бўлди. Буниси тушунарли, негаки у янги тартибда ўтказилган Суперлигада “Локомотив”ни чемпион қилди, боз устига принципиал рақиби “Пахтакор”ни ҳал қилувчи босқичнинг ҳар икки учрашувида мағлубиятга учратди. Демак, у энг яхши мураббий бўлишга ҳар жиҳатдан муносиб. Бироқ, МАВСУМ-2018нинг рамзий терма жамоасига бош мураббийлик учун Миржалол Қосимов номзоди лойиқ кўрилди. Миржалол аканинг жорий мавсумда “Бунёдкор”да амалга оширган хизматларини камситмаган ҳолда ПФЛга шундай савол билан мурожаат қилмоқчиман: нега рамзий терма жамоа мураббийи бошқа-ю “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясида бошқа киши ғолиб бўлади? Бу билан мамлакат ички футболига масъул ташкилот даллоллик вазифасини бажаряптими, яъни “сиз бу совринни қўлга киритдингиз, бунисини эса бошқага берамиз”, қабилида. У ҳолда қандайдир овоз бериш жараёнларини ўтказиш кимга керак?!

Ва ниҳоят кўпчиликни ажабланишига сабаб бўлган “Йилнинг энг яхши футболчиси” номинациясига ҳам етиб келдик. Бу номга даъвогарлар қаторида “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев, “Бунёдкор” сардори Жавлон Иброҳимов ҳамда “Пахтакор” тўпурари Тьяго Безерра номзоди кўрсатилган эди. Жавлон мавсумни ёмон ўтказмади, бироқ “қалдирғочлар” сафида бирон-бир унвонни қўлга киритолмагани унинг зарарига ишлади назаримда. Безерра “Пахтакор”да етакчилик мавқеини қўлга олди, чемпионат якунида мавсум тўпурарлигини ҳам қўлга киритди. Бироқ, энг муҳим ўйинларда, яъни “Локо”га қарши чемпионлик тақдири ҳал бўлган ҳамда АГМКга қарши Ўзбекистон кубоги финалида нима каромат кўрсатди?

Марат эса “Локомотив” билан қаторасига учинчи маротаба чемпион бўлди, айниқса олтин медаль тақдири ҳал бўлган “Пахтакор”га қарши учрашувда ўзига хос қаҳрамонлик кўрсатди. Қолаверса Бикмаев миллий термамиз таркибида ҳам чиройли ўйинлар намойиш этди, айниқса бош жамоамизнинг аргентиналик устози Эктор Купер бошчилигида ҳозирча ёрқин бўлиб турган КХДР ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйинларда ҳақиқий ҳужумчи қандай бўлиши кераклигини кўрсатиб қўйди. Энди ўзингиз баҳо беринг, “Йилнинг энг яхши футболчиси” бўлишга ким муносиброқ эди?!

Икки оғиз МАВСУМ-2018 ҳақида
Жорий йилдан Ўзбекистон чемпионати янги тартибда ўтказилди. ПФЛ қарорига кўра илгариги Олий лига Суперлигага айлантирилди ва унда 12 жамоа қатнашди. 1-лига эса Про-лига деб номланди ва жамоалар даражасига кўра икки гуруҳга тақсимланган ҳолда баҳсларга киришди.

“В” гуруҳида ўйинлар гуёки расмиятчилик учун ўтказилди ва мавсум охирига келиб баъзи жамоалар ҳаттоки сафар ўйини тугул ўз майдонидаги учрашувни ҳам ташкил этишга имкон тополмади. “А” гуруҳидаги ўйинлар эса анча муросасиз кечди, дейиш мумкин. Аммо клубларнинг моддий аҳволи, майдонлар ҳолати борасида Про-лига тугул, ҳатто Суперлигада ҳам амалга ошириладиган ишлар талайгина.

Замонавий футболда маркетинг тизими муҳим ўрин тутади, аммо бизнинг клубларда бу масалага ҳали ҳам панжа ортидан қараш ҳолатлари давом этмоқда ва негадир ПФЛ мана шу жиҳатларга ҳам эътибор қаратишда оқсамоқда.

Стадионларга мухлисларнинг ташрифи борасида мавсум аввалида анчагина ижобий кўрсаткич қайд этилди. Бироқ, жўжани санайдиган паллага келиб Суперлига ва Про-лигада ўйинларни томоша қилиш учун стадионга келган томошабинларни бемалол санаб чиқиш мумкин эди. Бундан хулоса қиладиган бўлсак, янги тартиб мухлисларга манзур бўлмаган. Акс ҳолда мавсум охирига келиб мухлислар ташрифи бу қадар пасайиб кетмасди, яна билмадим.

Ҳар бир мавсум янги истеъдодларни кашф этишга хизмат қилиши билан аҳамиятли, бироқ 2018 йилги Ўзбекистон чемпионатида бирон-бир ёш футболчини ярқ этиб порлади, дейишга очиғи истиҳола қилади киши. Негаки бундай футболчининг ўзи йўқ. Демак, ПФЛ бу борада ҳам жиддий ишлаши, клубларимиз олдига ёшларга катта эътибор қаратиш талабини қўйиши керак. Ҳа, қанчалик ачинарли бўлмасин, халқимиз бирон-бир вазифани раҳбарият талаб қилгандагина бажаришга кўникиб қолган, чунончи футболимиз корчалонлари ҳам.

Энди нима қилиш керак?!
Назаримда Суперлигада 12та жамоа тизими ўзини оқламади. Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси жиддий бош қотириши керакка ўхшайди. Тўғри, футболимиз элитаси иштирокчилари сонини ошириш муаммо эмас, лекин клублар бунга тайёрми, деган савол туғилади. Шундай мулоҳаза юритадиган бўлсак, жорий мавсум Суперлигада иштирок этган 12та клубдан қанчаси иқтисодий қийинчиликни бошдан кечирмади, деб айтоласиз. Менинг билишимча 2018 йилги мавсумда “Пахтакор”, АГМК, “Металлург”, “Қизилқум” сингари уч-тўртта клубни ҳисобга олмаганда аксарият жамоалар молиявий қийинчиликни бошдан кечиришди, айримлари ҳамон кечиришмоқда, футболчилар олдидаги қарзларини узишолмаяпти. Демак, иқтисодий бақувват клубларгина Суперлигада қатнашади, деган талаб ўзини оқламайди. 14та жамоа вариантига келадиган бўлсак, бунда чемпионатда жамоалар икки даврали тизимда атиги 26та ўйин ўтказишади, бу эса футбол усталари мавсум давомида жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туриши учун камлик қилади. Аммо, 14та жамоани оқлайдиган омил, ҳукумат топшириғига кўра мамлакатимизда 14та футбол академиясини очиш белгиланган ва уларда камолга етишадиган футболчилар фаолиятини давом эттиришда муаммога дуч келмаслигига умид қилиш мумкин. Лекин, биз учун энг оптимал вариант барибир 16та жамоа. Тўғри, айни пайтда юртимизда ОФКнинг лицензиялаш талабига жавоб берадиган бунча жамоа топиш амри маҳол. Лекин, масалага бундай ёндашадиган бўлсак, 12та жамоамиз ҳам ОФК ва ФИФА талабларини бажаришда муаммога дуч келишаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, вазиятга реал қараган ҳолда миллий футболимизни ривожига хизмат қиладиган қарорни қабул қилиш керак.

Манба: XS
Киритилди: 14:19, 17.12.2018.
Ўқилди: 5196 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.