Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

От спорти. Токио Олимпиадаси учун лицензион мусобақа Москвада ўтказилади. Бу биз учун ажойиб янгилик!

Баҳо:
+ | -

Сир эмаски, от спорти бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этган делегация қатнашувчилар орасида алоҳида ҳурмат-эътиборга лойиқ бўлади, қудратли спорт мамлакати сифатида қайд этилади.

Чунки, спортнинг ушбу турида нафақат чавандозлар, балки отларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимдир. Бунгача Ўзбекистон от спорти бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этмаган. 2018 йилги Осиё ўйинларига келибгина биз илк маротаба ўз отларимиз билан мусобақада иштирок этдик.

1991 йилдан сўнг от спорти бўйича Олимпия ўйинларига лицензия тақдим этувчи мусобақалар асосан Ғарбий Европа мамлакатларида ташкил этиларди. Бу эса Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон учун ҳам Олимпиада лицензиясини қўлга киритиш имкониятларини сезиларли равишда пасайтириб юборарди. Чунки, ветеринария талабларига кўра отлар Европа мамлакатларида 90 кун карантинда бўлиши лозим. Бунинг натижасида отлар билан машғулот ўтказиш имконияти камаяди. Қолаверса, бу катта ҳаражатларни талаб этади.

Куни кеча Халқаро от спорти федерациясининг йиғилишида Токио Олимпиадасига лицензион мусобақалардан бири Москва шаҳрида ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу бизга нима беради? Юқорида қайд этилганидек, Ғарбий Европа мамлакатларидан фарқли равишда биз отлар билан биргаликда Москва шаҳрига тезроқ етиб борамиз. Шунингдек, отлар учун 90 кунлик карантин белгиланмаган. Бундан ташқари тил, виза билан боғлиқ муаммолар ҳам биз учун бошоғриқ бўлмайди, Европага отлар билан бориш учун сарфланадиган ҳаражатлар ҳам қисқаради. Биз санаб ўтган «плюс» томонлар спортчиларимизнинг лицензия олиш учун имкониятларини сезиларли равишда оширади.

Қайд этиш лозимки, лицензион мусобақани нисбатан яқин бўлган Москва шаҳрида ўтказиш учун Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон от спорти федерациялари ҳамжиҳатликда иш олиб боришди (Чунки, Марказий Осиёда от спорти бўйича бундай лицензион мусобақани ўтказиш учун жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган иншоот мавжуд эмас. Энг яқини Москва шаҳрида жойлашган). Қолаверса, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан бу борада Халқаро от спорти федерациясига мурожаатномалар юборилди. Бу эса ўз самарасини берди ва Москва шаҳри Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақага мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Умид қиламизки, 2019 йилнинг 27-31 июль кунлари Россия Федерацияси пойтахтида ўтказиладиган мусобақада ўзбек чавандозлари тарихда илк маротаба Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритадилар. Миллий олимпия қўмитаси бу йўлда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига муваффақиятлар тилаб қолади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:49, 20.12.2018.
Ўқилди: 1872 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3637]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2767]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1956]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1837]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1783]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1516]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1508]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1423]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1400]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1277]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.