Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

2018 йил спорт сарҳисоби Тuron24 нигоҳида

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

2018 йил ўзбек спорти учун муҳим воқеаларга бой бўлди. 23 ёшгача бўлган футболчиларнинг Осиё чемпионатидаги ғалабасидан тортиб, Ғофур Раҳимовнинг AIBA президентлигини қўлга киритганигача бўлган ёрқин воқеликлар ёки Тошкентда ўтказилган теннис бўйича "WTA Tashkent Open"даги муваффақиятсизликдан тортиб Жамшид Кенжаев ва бошқалар билан боғлиқ можароларга қадар ўзбек спортида 2018 йил воқеалари сифатида ёзилди. Тuron24 2018 йилнинг энг муҳим воқеликларини эътиборингизга ҳавола этади.

Футбол. Қор жангидаги триумф

2018 йилнинг 9–27 январь кунлари оралиғида Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилди. Турнирнинг А гуруҳидан ўрин олган Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа дастлабки ўйинда Қатар терма жамоасига 1-0 ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Аммо кейинги ўйинларда мезбон жамоа Хитой ва Уммон терма жамоасини айни шу ҳисобда енгган ўзбекистонликлар гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритган ҳолда чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. Бу босқичда Япония 4-0 ҳисобда мағлуб этилган бўлса, ярим финалда Жанубий Корея устидан экстра таймларда 4-1 ҳисобда ғалаба қозонилди.

Финалда эса кўпчилик мусобақадан аввал у қадар жиддий рақиб сифатида қарамаган Вьетнам терма жамоаси рақиблик қилди. Ўзбекистон учун жуда қийин ўтган ўйинда қўшимча таймлардан сўнг 1-2 ҳисоби қайд этилди.

Чангжоудаги Changzhou Olympic Sports Centre қалин қор сабаб футбол ўйнаш учун анча ноқулай ҳолатга келиб қолганди. Учрашувнинг 8-дақиқасида Рустам Ашурматов ҳисобни очган бўлса, 41-дақиқага келиб, Нгуэн Куанг Хаи ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 120-дақиқасида Андрей Сидоров томонидан бош билан урилган голгина Ўзбекистонга тарихий ғалабани тақдим этди.  

Купер навбатдаги хатоми ёки олдинга ташланган қадам?

6 август куни футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасига аргентиналик Эктор Купер бош мураббий этиб тайинланди. 63 ёшли мутахассис дастлабки матбуот анжуманидаёқ Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқишга ваъда бера олмаслигини таъкидлади. Бунга бор имкониятини ишга солишини ҳам қўшиб қўйган мутахассис терма жамоа билан ўтказган 6 та ўртоқлик учрашувида 2 та ғалаба, 2 та дуранг ва шунча мағлубият қайд этди. Бундан ташқари, жамоа ўтказилган ўйинларда принципиал рақиблар ҳисобланган Эрон ва Жанубий Кореяга ҳеч қандай жиддий қаршилик кўрсата олмади. Тактик жиҳатдан ҳимоявий услубни афзал кўрувчи Купер жамоаси Тошкентда Эрондан 1 та гол ўтказиб юборган бўлса, Австралиядаги йиғинда Жанубий Кореяга қарши ўтказилган учрашувда йирик 4-0 ҳисобда мағлуб бўлди.

Албатта ЎФА мутасаддилари ва терма жамоа атрофидаги кўпчилик мутахассислар Шимолий Корея ва Қатар терма жамоаларини бир хил 2-0 ҳисобда мағлуб этган, Сурия ва Ливан терма жамоалари билан 1-1 ва 0-0 ҳисобларидаги дуранг натижа қайд этган жамоанинг ҳақиқий кучи Осиё кубоги доирасидаги расмий ўйинлар вақтида намоён бўлиши  борасида бот-бот гапиришмоқда. Аммо 2019 йилнинг дастлабки йирик турнири учун аргентиналик мутахассиснинг қандай сюрприз тайёрлаб қўйганлиги ҳозирча ҳамма учун қизиқ.

Осиё ўйинларидаги рекордлар

18 август–2 сентябрь кунлари оралиғида Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган Осиё ўйинларидан Ўзбекистон бир неча рекордлар билан қайтди.

Хусусан, терма жамоа делегацияси ўз тарихида илк маротаба 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, жами 70 та медални қўлга киритди. Ўша мусобақага қадар Ўзбекистон 2010 йилги Гуанжоу мезбонлигидаги Осиё ўйинларида энг кўп медаль жамғарган: 11 та олтин, 22 та кумуш ва 23 та бронза. Медаллар сифати бўйича энг яхши натижа эса 2002 йилги Пусан мезбонлигидаги турнирда қайд этилган: 15 та олтин, 12 та кумуш ва 22 та бронза.

Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистондан 30 та спорт туридан 252 нафар спортчи иштирок этган бўлса, шундан 17 та йўналишда медаллар жамғарилган. Агар буни спорт турлари кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, қўлга киритилган 70 та медалнинг 12 таси (6 та олтин,  2 та кумуш, 4 та бронза) курашчилар ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, курашчилар терма жамоа делегациясига энг кўп олтин медалларни ҳам тақдим этишди: 6 та. Бу борада курашчилардан кейинги ўринни 5 та олтин ва 2 та кумуш билан боксчилар банд этишди. Аслида боксчиларда олтин медаллар сони кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо -49 кг вазн тоифасида мусобақа фаворити ҳисобланган Ҳасанбой Дўсматовнинг ҳиндистонлик Амит Пангалга мағлуб бўлиши ва Шунқор Абдурасуловнинг мўғулистонлик Эрденебатин Ценбаатарга имкониятни бой бериб қўйиши вазиятни шу кўринишга олиб келди.

Бундан ташқари, спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 15 нафар спортчи билан иштирок этиб,  2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.

Кайак ва каноэда эшкак эшувчилар 1 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза – жами 8 та медални қўлга киритишган. Медаллар сони бўйича бу курашчилардан кейинги энг яхши натижада. Агар медаллар сони бўйича 5 та ва ундан кўп муваффақият қозонган спорт турларини ҳисобга оладиган бўлсак, жами 70 та медалнинг 44 таси 6 та спорт тури вакиллари томонидан жамғарилганига гувоҳ бўламиз. Булар: кураш (6 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза жами – 12 та), бокс (5 та олтин, 2 та кумуш – жами 7 та), спорт курашлари (2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза – жами 6 та), кайак ва каноэда эшкак эшиш (1 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза – жами 8 та), таэквондо (1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза – жами 6 та), оғир атлектика (1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза – жами 5 та). 

Шунингдек, Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари 2 та рекордни қайд этишди. Аввалига Руслан Нуриддинов оғир атлетика баҳсларида -105 кг вазн тоифасида иштирок этиб, 421 кглик натижа билан Осиё ўйинлари рекордини янгилаган бўлса, енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳсларида Светлана Радзивил 1,96 метрлик натижа билан ўзининг 2010 йилги Осиё ўйинларидаги рекордини янгилади. Бунда у жамоадоши Надия Дусановани 2 смга ортда қолдирди.

Осиё ўйинларида қайд этилган яна бир рекорд гимнастикачи Оксана Чусовитина билан боғлиқ. 43 ёшли гимнастикачи Осиё ўйинларидаги энг ёши катта спортчи сифатида ўз йўналишида рекорд ўрнатди. Бу бир томондан яхши. Аммо бошқа томондан бу юришни Чусовитинанинг ўрнини муносиб тарзда боса оладиган спортчининг кўзга ташланмаётгани билан боғлайдиган бўлсак, киши бироз ўйга толади.

"WTA Tashkent Open"даги муваффақиятсизлик

24–29 сентябрь кунлари оралиғида Тошкент шаҳри теннис бўйича аёллар ўртасидаги "WTA Tashkent Open" турнирига мезбонлик қилди. Соврин жамғармаси 250 000 АҚШ доллари бўлган турнирда ўзбекистонликлардан яккалик баҳсларида Сабина Шарипова ва Нигина Абдураимовалар, жуфтлик йўналишида Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродовалар асосий босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

Бироқ ҳар иккала йўналишда ҳам Ўзбекистон вакиллари биринчи босқичнинг ўзидаёқ турнир билан хайрлашди. Хусусан, яккалик баҳсларида Сабина Шарипова мусобақанинг бўлажак ғолиби Маргарита Гаспарянга мағлуб бўлган бўлса, Нигина Абдураимова германиялик Мона Бартел тўсиғидан ўта олмади. Жуфтлик йўналишида эса Нигина Абдураимова россиялик Анна Калинская билан, Оқгул Омонмуродова жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси канадалик Эжени Бушар билан тандем ҳосил қилди. Аммо Нигина Абдураимова–Анна Калинская жуфтлиги Маргарита Гаспарян–Анастасия Потапова тандемига, Оқгул Омонмуродова–Эжени Бушар тандеми эса Катерина Козлова–Вера Звонарева жуфтлигига мағлуб бўлди.

Ушбу турнирнинг яккалик баҳсларида Россия вакиласи Маргарита Гаспарян ғалаба қозонган бўлса, жуфтлик йўналишида Ольга Данилович–Тамара Зиданцек тандемига тенг келадиган рақиб топилмади.

АГМК Ўзбекистон кубогининг янги соҳиби

28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги Истиқлол стадионида футбол бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди. АГМК ва Пахтакор жамоалари ўртасида ўтказилган ўйинда олмалиқликлар 3-1 ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиннинг 16 дақиқасида АГМКнинг сербиялик легионери Йован Жокич ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида эса Пахтакор легионери Исмоил Гонсалвеш пенальтидан Роман Абдулов дарвозасига гол уриб мувозанатни тиклади. 57-дақиқада яна ўша Жокич гол уриб, дублга эришди. АГМК ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов 90-дақиқада гол уриб, жамоасининг учрашувда ғалаба қозонишини таъминлади. Шу билан АГМК ўзи учун Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилди.

Олмалиқликлар Фарғонада Пахтакорни мағлуб этишларига қарамай, орадан 6 кун ўтиб, 3 ноябрь куни ўз майдонларида Қўқон-1912га 1-3 ҳисобда мағлуб бўлди. Умуман олганда, АГМК чемпионатни аутсайдер сифатида якунлади ва ўтиш ўйинидагина лигада жон сақлаб қолишнинг уддасидан чиқди. 4 декабрь куни Про А лигада 3-ўринни эгаллаган Истиқлолга қарши ўтказилган ўйинда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа 1-0 ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга жамоанинг белоруссиялик легионери Владислав Касминин муаллифлик қилди.

"AIBA"ни ўзбек бошқаради

3 ноябрь куни Москва шаҳрида жойлашган Radisson Royal меҳмонхонаси қошидаги "Congress Park"да AIBA (Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси) президентлиги учун ўтказилган сайловда ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ғалаба қозонди. Сайлов жараёнларида иштирок этган 137 нафар делегатнинг 86 нафари Ғофур Раҳимов, 46 нафари эса Осиё бокс конфедерацияси президенти Серик Конакбаевнинг номзодини қўллаб қувватлади. Қолган 3 нафар делегат эса ўзларига тақдим этилган бюллетенларни бўш ҳолда қайтариб берган.

Баъзи матбуот нашрларида номи криминалистика билан боғланувчи функционер ушбу лавозимга киришгач, Халқаро олимпия қўмитаси бокснинг 2020 йилги олимпия ўйинлари дастурига киритилиши билан боғлиқ масалани кун тартибига қўйди. Кейинчалик эса ТАСС ХОҚ президенти Томас Бахнинг журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида айтган сўзларига таяниб берган хабарига кўра, ташкилотнинг шахсан Ғофур Раҳимовга ҳеч қандай эътирози йўқлиги ва Япония миллий бокс федерациясидан бокс бўйича Олимпия мусобақасини бекор қилмаслик ҳақида сўров олингани ва ХОҚ бу сўровни қаноатлантиришга тайёр эканлигини маълум қилди. 

Олимпиада тожи ёш шахматчиларда

24 ноябрь–3 декабрь кунлари Туркиянинг Кўнё шаҳрида шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги олимпиада ўтказилди. Дунёнинг 46 мамлакатидан келган спортчилар қатнашган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 8 та ғалаба ва АҚШ терма жамоасидан учралган 1 та мағлубият билан ғолибликни қўлга киритди. Шу кунга қадар ўзбекистонлик шахматчилар ушбу турнирда бирор маротаба олтин медални қўлга киритишмаганди. Хусусан, 1 йил олдин ўтказилган мусобақада Ўзбекистон вакиллари 9 та турдан сўнг 5 та ғалаба 1 та дуранг ва 3 та мағлубият билан 5-ўринни банд этишганди.

Манба: Turon24.com
Киритилди: 10:42, 22.12.2018.
Ўқилди: 2494 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.