Мени анчаданбери бир савол қийнайди, наҳотки Ўзбекистонга сифатли легионер олиб келишнинг иложи бўлмаса!Вилоят клубларини қўйиб турайлик ,ҳатто молиявий жиҳатдан баққуват бўлган пойтахт жамоалари ҳам, кучли легионерларни олиб келишмаяпти.
Охирги маротаба юртимизга «Бунёдкор» «гуллаган» пайтларида легионер сўзига мос келадиган футболчилар ташриф буюришганди. Улар кетдию, юртимизда фақат маҳаллий ўйинчилар билан бир ҳил савиядаги футболчилар ёпирилиб кела бошлади. Тўгри, баъзида омадли ҳаридлар ҳам бўлиб туради, лекину ҳам узоғи билан бир мавсум юқори савияда топ тепади. Драган Черан мана шундай футболчилар сирасига кирса, ажаб эмас.
Биз араб жамоаларини трансфер сиёсатини қисқача таҳлил қилиб кўрдик ва шуни тушуниб етдик-ки, (Хитой,Япония,Жанубий Кореа, чемпионатларидаги легионерлар билан ўзимизнинг легионерларни солиштришга тўгриси уялдик) Араблар албатта битта супер форвард( Асома Гян, Веллитон, Сержинё,Бағдод…)ва битта яхши савиядаги плеймекер (Снайдер,Хави..) ҳарид қилишади. Тўгри кўпчилик уларнинг ёшлари ўтган дея ҳисоблаши мумкин, лекин улардаги тажриба, ёшдаги камчиликни ортиғи билан тўлдириб юборади.
Биз охирги йилларда араб ва форс жамолари билан тўқнашувларда тенгма-тенг ўйин кўрсатмоқдамиз лекин сўнгги дақиқаларда рақиблар тажрибали легионерлар эвазига ютиб кетишмоқда.(Локоматив жамоаси айнан шу омил эвазига ОЧЛ ниниг ўтган мавсумида гуруҳда қолиб кетди)Сир эмаски , дунё кўрган, «катта» ўйинларда иштирок этган футболчилар билан бир жамоада тўп тепган ёшлардаяхшигина тажриба,ўзига ишонч ва ривожланиш кузатилади.
Хулоса қилиб айтганда, клубларимиз ОЧЛ да узоқроққа боришни исташса, сифатлироқлегионерларни ҳарид қилиш талаб этилади. Акс ҳолда эса, анчагача ОЧЛ кубоги биз учун армон бўлиб қолаверади…
Яҳёхўжа Улуғхўжаев