Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўзбек клублари тарихидан – «Локомотив»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” профессионал футбол клуби 2002 йил “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти қошида ташкил этилган. Ўша йилиданоқ жамоа Ўзбекистон Иккинчи лигасида иштирок этишни бошлаган. 2003 йили “темирйўлчилар” Биринчи лигада ўйнаб, иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишган ва кейинги мавсумни Олий лигада қатнашишга йўлланмани қўлга киритишган.

2004 йилдан 2010 йилгача “Локомотив” мамлакат юқори лигасида барқарор ўйин намойиш этиб келган, аммо 2010 йил клуб учун бироз омадсиз келган. Натижада жамоа Олий лигада 13-ўринни эгаллаб, Биринчи лигага тушиб кетган. Шундан сўнг клуб раҳбарияти жамоани кучайтириш учун жиддий киришди. Бу ўзгаришлар ўз самарасини берди ва “Локомотив” Биринчи лигада биринчи ўринни эгаллаб, Олий лигага йўлланмани қўлга киритди.

2012 йилда “Локомотив” ўз тарихида илк марта бронза медалларига эга чиқди ва 2013 йилда ОФК Чемпионлар лигаси саралаш босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди. Лекин БААнинг “Ал-Наср” клубига имкониятни бой берди. 2013 йил якунларига кўра “темирйўлчилар” Олий лигада иккинчи ўринни эгаллаб, қитъа Чемпионлар лигаси саралашнинг плей-офф босқичида ўйнаш учун йўлланмага эга бўлишди. Ўша йили “Локомотив” Ўзбекистон Кубогида ярим финалгача етиб борди.

2014 йил Осиё Чемпионлар лигасида яна омадсизликка учраганига қарамасдан, клуб учун йил омадли келди. “Локомотив” чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади ва Кубок соҳибига айланди.

2015 йил бошида “Локомотив” Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди. Чемпионлар лигасида эса иштирокни гуруҳ босқичидан бошлади. Гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллаган “темирйўлчилар” 1/8 финалга чиқа олмадилар. Ўша йили ҳам “Локомотив” миллий чемпионатда кумуш медали соҳиби бўлди.

2016 йил “Локомотив” ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди. Шу йили жамоа Осиё Чемпионлар лигасида чорак финалгача етиб бора олди. Ҳозирги кунгача бу натижа “Локомотив”нинг ҳалқаро майдондаги энг катта натижаси ҳисобланади.

2017 йилда олтин дубльга эришган Тошкент жамоаси, 2018 йилда ҳам чемпионликни қўлдан бой бермади ва учинчи марта кетма-кет мамлакат чемпиони бўлди.

Эришган ютуқлари

3 карра Ўзбекистон чемпиони (2016, 2017, 2018)

3 карра Ўзбекистон вице-чемпиони: (2013, 2014, 2015)

3 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2014, 2016, 2017)

Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (2015)

Жамоа таркибида тўп сурган машҳур футболчилар:

Бахтиёр Ашурматов

Павел Бугало

Александр Гейнрих

Темур Кападзе

Виктор Карпенко

Яннис Мандзукас

Зайниддин Тожиев

Санжар Турсунов

Азизбек Хайдаров

Александр Шадрин

Кахи Махарадзе

Акмал Холматов

Артур Геворкян

Эвертон Кавальканте

Артурас Фоменко

Александр Филимонов

Сервер Жепаров

Жамоада фаолият олиб борган машҳур мураббийлар:

Андрей Микляев

Мирко Йеличич 

Вадим Абрамов

Тачмурад Агамурадов

Хорен Оганесян

Хаким Фузайлов 

Андрей Фёдоров

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 21:24, 24.12.2018.
Ўқилди: 2273 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик