Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги либоси тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Германиянинг Jako компанияси билан шартнома имолаган ва ушбу шартномага кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги - 2019 дан бошлаб янги либосларда майдонда тўп суриши белгилаб қўйилганди.   

Бугун Миллий олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги либоси тақдимоти бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар департаменти директори Шарофиддин Ҳожиниёзов, Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олим Арифов, шунингдек, ЎФА мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.  Йиғилганларга миллий терма жамоамиз учун Jako компанияси томонидан тайёрланган янги формалар намойиш қилинди.  

ЎФА Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олим Арифов Jako компанияси билан тузилган шартнома бўйича йиғилганларга қуйидагиларни маълум қилди: "Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоамизга либос етказиб берувчи бир қатор компаниялар билан музокара ўтказиб, якунда Германиянинг Jako компанияси билан шартнома имзолаганидан хабарингиз бор. Бу компания биз учун манфаатли бўлган шартлар асосида бизга либосларни тақдим қилмоқда. Миллий терма жамоамиз аъзоларига 116 хил либос ва аксессуарлар бепул тақдим қилинса, қолган терма жамоаларга 50 фоизли чегирма асосида формалар етказиб берилади.    Етказиб берилаётган либослар ичида ҳар қандай об-ҳаво шароитида машғулот ўтказиш ва майдонда ҳаракат қилишга мўлжалланган либос ва аксессуарлар мавжуд.  Jako компанияси билан 3 йиллик шартнома имзоланган бўлиб, Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашса, шартнома муддати узайтирилади ва шартлари қайта кўриб чиқилади", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Олим Арифов.  

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мазкур либосларда Бирлашган Араб Амирликлари яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасида муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламиз!

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:17, 27.12.2018.
Ўқилди: 7240 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик