Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ҳаракат эртароқ бошлансa бундай бўлмасди...

Баҳо:
+ | -

Янги йил кириб келмай туриб, икки футболчи масаласи яхшигина муҳокама бўлди: Акром Комилов ва Азиз Турғунбоев. Бирининг «Бунёдкор» билан, иккинчисининг эса «Навбаҳор» билан шартномаси якунига етганди. Наманган жамоаси нима қилиб бўлса-да Турғунбоевни олиб қолишга ҳаракат қилди. Футболчи учун курашаётгани ёқимли. «Бунёдкор» эса «Нега Комиловга тўланиши керак бўлган пул бунча кам?», деб нолиб қолди. Мана шу ерда дўппини бир четга қўйиб турамиз.

Савол: нима учун клублар ҳамма ҳаракатни «тухум тиқилганда» бошлайди? Регламентни эпақага келтириш вақтида ғалати бир нарсага гувоҳ бўлдим. Унда кўрсатилишича, футболчининг шартномаси якунига етганидан кейин яна 5 кун кутиши керак экан ва шундан кейингина бош­қа клуб масаласини ўйлаб кўриши мумкин. Биз бу нарсани Европа стандартига яқинлаштирамиз. Яъни, футболчи ва мураббийлар шартномалари якунига етишига ярим йил қолганида бошқа клуб билан музокара бошлашлари ва ҳатто шартнома тузишлари мумкин. Мазкур шартнома амалдагиси якунига етганидан сўнг кучга киради. Айтайлик, Турғунбоев ўша август ойидаёқ «Пахтакор»нинг яқин режасидаги футболчига айлана олади. Фақатгина «Пахтакор» футболчи билан тузилган шартномани бир ой ичида ПФЛ рўйхатидан ўтказиб қўйса, бас.

«Хўш, «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» нима қилади?» деган савол туғилади. Жавоби оддий: улар ҳаммаси учун эртароқ ҳаракат қилишлари шарт. Ҳеч кузатганмисиз, Европада бирор футболчининг шартномаси якунига 1—1,5 йил қолганда клуб ҳаракатга келади. Ўша ўйинчи керак бўлмаса, сотиб юбориш пайига тушади. Керак бўлса, шартномани чўздиришга уринади. Чунки бу клубларнинг бир неча йиллик режалари бор.

Бизда эса ундай эмас. Бизда чемпионатни тугатиб, ҳамма дам олади. Янги йил «похмели» тугагач, «Хўш, кимларни олиб келамиз?» дейилади. Футболчи ҳам бозордан сабзавот олингандек танланади, «У керак... бу керакмас...» деб. Бир неча йиллик режалари бор клублар эса ундай йўл тутмайди, футболчи учун курашади, зўр бўлса, шароитларини яхшилайди, келишади, ҳисоблашади, ёқмаса, сотиб қутулади ёки текинга қўйиб юборади ва ҳоказо.

«Бунёдкор» ҳам шундай қилиши шарт. Кутиб ўтирилса, нафақат Комилов, балки ҳаммаси кетиб қолади. Керак бўлса, вақтида ҳаракатни бошлаши шарт. Умид қиламанки, бу клуб ўз қаддини тиклаб олади.

АЙБЛОВ АСОСЛИ БЎЛИШИ КЕРАК

Келишилган ўйинлар ҳақида ОФК мунтазам равишда маълумот бериб туради. Бу нарса аввал ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор. ОФК «Мана шу ўйин келишилган», деб айтмайди. Айтолмайди ҳам, чунки асоси йўқ. Бироқ унинг ёрдами шундаки, ОФК тотализатор компанияларига қўйилаётган ставкалар, ўзи ҳамкорлик қиладиган радар компаниялар таҳлилидан келиб чиқиб гумон қилади. Аввал ҳам яширмай айтганман, Ўзбекистонда келишилган ўйинлар бор эканига ишончим комил. Бироқ буни аниқлаш қандай бўлиши ҳақида билимим (ваколатим ҳам) йўқ. ЎФА ёки ПФЛ келишилган ўйинларга қарши курашишни истайди. Бироқ бу шундай нарсаки, айрим ҳолатларда ваколатлари йўл қўймайдиган нарсаларга ўта олмайди. Бу осон иш эмас. Бунга, албатта, тегишли органлар аралашуви керак. Аввал шундай иш билан федерацияда Аҳрол Иноятов шуғулланган. Аммо у ҳам ҳаммамиз каби одам, футболни тушунади, бироқ жиноятни фош қила олмайди (айниқса, футболнинг ичида қирқ йил юрган одам сифатида қандай қилиб яқинларини кўзи қийиши мумкин?). Айни вақтда ЎФАда тегишли органларда иш тажрибаси бор бўлган ходимлар шу иш юзасидан фаолият олиб боришяпти. Улар тўплаган анчагина маълумотлар бор. Бироқ юқорида айт­ганимдек, бу мураккаб жараёнки, бирор шахсни келишишда айблаб, унинг қўлига кишан солиб, олиб кетолмайди. Ва иш якунига етмай туриб, бирор маълумотни ҳам ташқарига чиқаролмайди, қонунга зид бўлиб қолади.

Шунинг учун ҳам ОФК бераётган маълумот юзасидан аниқ хулоса чиқариш қийин масала. ОФК бундай маълумотларни ўз тасарруфидаги кўплаб ассоциацияларга юборади. Чунки бу ташкилот ҳам келишилган ўйинлар бўлишини истамайди. Ишга тегишли органлар аралашса ва бу ҳолат футбол принципларига аралашилмайдиган, футболнинг ички ишларига кириб кетмайдиган даражада тоза ва аниқлик билан қилинса, нур устига аъло нур. Италия, Туркия каби мамлакатлар мажбур бўлган ўз вақтида бу йўлдан юришга. Коррупция қайси соҳада йўқ деб ҳисоблайсиз? Мен футбол одами сифатида футболимизда бор, деб биламан. Унга қарши курашиш ваколатимга кирмагани учун ҳам, унга олиб бормайдиган йўллар ҳақида бош қотириб ётибмиз (шартномалар, регламентлар ва бошқа масалаларда). Бироқ кўряпсизки, айрим клубларга бу ёқаётгани йўқ.

ТОТАЛИЗАТОР БАЛОСИ

Тотализатор - ёмон нарса. Айниқса, динимиз томонидан олиб қаралса, у жуда қораланади. Мен фақат шунинг учун эмас, ўзи умуман қизиқмаганим учун ўйнамайман. Тотализатор спортнинг барча турларини қамраб олган. Айтайлик, ўйиннинг ҳисобига ва бошқа жиҳатларига пул тикишингиз нормал ҳолат. Бироқ шундай катта одамлар борки, улар ўйинларнинг ҳисобларига ва бошқа жиҳатларига аралаша олишади. Шунинг орқасидан мўмай пул топишади.

Футболдаги ҳисобларни ким ҳал қилиши мумкин? Ҳакамлар, футболчилар, мураббийлар (лекин негадир ПФЛ кўпроқ танқид қилинади). Улар иккинчи, балки учинчи қўл орқали тотал компанияга пул тикиб, ўз ҳаракатлари билан пулларини кўпайтириб олишади, яъни ғирромлик ишлатишади. Тотал компания ҳеч қачон ютқазмайди. Унга умумий 100 сўм тикилса, 20 сўмини олади ўзига. Қолган 80 сўмни - сизникини менга, меникини сизга ўтказиб юбораверади. Баъзида эса ўша 20 сўмга қаноат ҳосил қилмай, юқоридаги ҳакамлар, мураббийлар ва футболчиларни шунчаки сотиб олади. Уларда ҳам бу ишни иккинчи, учинчи қўллар бажаради. Тотал компаниялар мана шу қўллар орасига бошқа қўллар аралашмаслиги учун бошқа жиҳатларни ҳам назорат қилиб туради. Шу назоратини ўзини чиройли кўрсатиб, бош­қа компанияларга етказади, «Буларинг ўйин қиляпти, қараб қўй», деб. Аслида эса оқ итми, қора итми — барибир, ит.

Тотализаторга қарши курашиш керак, дейишади. Тўғри, аммо қандай қилиб? Масалан, сиз ўлган одамга қарши кураша оласизми? Бизда ҳам тотализатор де юре ўлган, чунки қонун билан тақиқлаб қўйилган. Де факто руҳи кезиб юрибди. Интернет бор, одамлар бемалол пул тикиб, уни ўйнайверади. Ачинарлиси, биласизми нима, бизнинг пуллардан Қозоғистон, Россия, Украина (асосан) ва қолган мамлакатлар (кейинги ўринларда) фойда қиляпти. Чунки уларда тотализатор ўлмаган, яшаяпти, гуркираяпти. Тотализаторни назорат қилиш учун уни аввал тирилтириш керак. Бу биринчи қадам бўлади (катта эҳтимол билан юқорида айтилган пуллар ички бозорга киради). Кейин эса ким ўйин қиляпти, ким нима қиляпти, билиш осонроқ бўлади. Ҳозир эса Қозоғистон, Россия ёки Украина тотал компаниялари биздан ҳеч кимни ўзига ҳатто яқинлаштирмайди ҳам. Канадада марихуана бекорга легаллаштирилмаган, тотализатор компания бемалол ишлайверади. Агар сен эътиқодингга, принципларингга содиқ бўлсанг, уларга яқинлашма. Аммо яқинлашмаса туролмайдиганлар борлиги факт бўлса, уларга йўл бер, назорат қил, яқинлашаман деб жиноят кўчасига кириб, яна сенга бош-оғриқ бўлмасликлари учун ҳам шундай қил, демоқчиман. Шунчаки, норма белгилаб берасан.

Хулосам шуки, назорат ўрнатишимиз учун ўша нарса тирик бўлиши керак. Шунчаки тақиқлар билан бирор иш чиқмайди, дейман-ку. Бу ҳам шунга ўхшаган нарса. Тотални тақиқлаганимиз билан барибир одамлар ўйнаяпти-ку, тўғрими? Улар барибир бирор тешик қидиради. Яхшиси, сен уларга манзилни кўрсат, оқибатларини тушунтир, нормалар кирит, назорат қил. Бу жиноятларни нисбатан камайтириши мумкин.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:04, 29.12.2018.
Ўқилди: 4387 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.